Фарер оролларида оммавий дельфин ови уюштирилиб, бир кечада қарийб 1500 та жонивор ўлдирилди

Ўз 19
Sea Shepherd табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти хабар қилишича, 12 сентябрь, якшанба куни тунда Фарер оролларида Атлантика оқ биқинли дельфинларига оммавий ов уюштирилган. Скалафёрдур қишлоғидаги пляж яқинида ов иштирокчилари тезюрар катерлар ва гидротцикллар ёрдамида бир неча соат ичида дельфинларнинг катта тўдасини саёзликка олиб чиқди ва уларнинг 1428 тасини ўлдирди, деб ёзади Meduza. Фото: Sea ShepherdФарер ороллари — Атлантика океанининг шимолий қисмида, Шотландия ва Исландия ўртасида жойлашган мухтор ҳудуд ва ороллар гуруҳи бўлиб, Дания таркибига киради.Sea Shepherd’да маълум қилишларича, бу кит овлаш саноатига анъанавий тарзда рухсат берилган Фарер оролларида дельфинларга нисбатан уюштирилган энг катта ов бўлган. Ташкилот маълумотларига қараганда, шу пайтгача 1940 йилдаги ов энг оммавий бўлиб ҳисобланган, ўшанда 1200 та қора дельфин ёппасига ўлдирилган эди. Sea Shepherd тахмин қилишича, 12 сентябрдаги ов кицимонларга нисбатан уюштирилган бутун дунёдаги энг йирик қотиллик бўлган.Фарер оролларида гриндадрап — кит ови анъанаси тарқалган бўлиб, унда маҳаллий жамоалар вакиллари қатнашиши мумкин. 1980 йиллардан буён уни тақиқлаш тарафдори бўлиб келаётган Sea Shepherd ташкилоти қайд этишича, жорий ов ноқонуний бўлган. Бу ҳудуддаги гриндадрапни ташкил қилган шахс 12 сентябрь куни Салафёрдур яқинида ов ўтказилиши режалаштирилаётганидан бехабар бўлган — уни бошқа тумандан келган одам уюштирган. Маҳаллий ташкилотчи овга рухсат бермаган.Бўлиб ўтган ов иштирокчиларининг кўпчилиги лицензияга эга бўлмаган, бундай лицензиялар дельфинларни тезкорлик билан ўлдириш бўйича ўқув курсларини битирган одамларга берилади. Ўша тунда олинган фото ва видеотасвирлар гувоҳлик беришича, қирғоққа чиқариб ташланган ярадор дельфинларнинг аксарияти тирик бўлган ва қимирлашда давом этган. Шунингдек, баъзи дельфинлар моторли қайиқларнинг эшкак винтларидан жароҳат олган, оқибатда аста-секинлик билан ва азоб чеккан ҳолда вафот этган.Одатда гриндадрап чоғида ўлдирилган кит ва дельфинлар гўшти ов иштирокчилари ўртасида тақсимланади, қолган қисми маҳаллий аҳолига берилади. «Аммо бу сафар, — дея қайд этади Sea Shepherd, — гўшт шунчалик кўплигидан уни ташлаб юбормаслик учун бошқа ҳудудларда яшовчи аҳолига таклиф қилишган».Фарер оролларида кит овлаш саноати IX асрда ривожланган. Архипелаг аҳолиси кит ва дельфинлар гўштини ўз рационининг муҳим қисми, уларни овлашни эса маданиятнинг бир бўлаги деб ҳисоблайди.Мавзуга доир:Янги Зеландияда 50 та қора дельфин ўзини қирғоққа ташлади Австралияда қора дельфинларни қутқариш бўйича кенг кўламли операциялар бошланди

Manba: Daryo