16 йилдан бери тўхтамаётган «машина». Криштиану Роналду Чемпионлар Лигасида Икер Касильяс ва Лионель Мессининг рекордини такрорлади

Ўз 17
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси доирасида ўтказилган «Янг Бойз»га қарши ўйинда (1:2) бир қатор рекордларни такрорлади. Бундан ташқари, у ўз натижасини ҳам яхшилаб олди. Фото: Getty ImagesПортугалиялик футболчи учун «Янг Бойз»га қарши учрашув мусобақадаги 177-ўйин бўлди. У бу борада «Реал» собиқ дарвозабони Икер Касильяснинг рекордини такрорлади.Роналду мусобақа доирасида «Манчестер Юнайтед» таркибида 53 та, «Реал»да 101 та, «Ювентус»да эса 23 ўйин ўтказган. Фото: Getty Images36 ёшли футболчи Швейцария клубига қарши ўйинда ўз номига гол ҳам ёздириб қўйди ва мусобақадаги голлари сонини 135 та етказиб олди. Бу борада унинг энг яқин таъқибчилари (Лионель Месси 149 ўйинда 120 та гол) ва Роберт Левандовски (96 ўйинда 73 та гол) ҳисобланади.«Янг Бойз» — Роналду Чемпионлар Лигаси доирасида гол урган 36-жамоа бўлди. Ушбу кўрсаткич (мусобақада энг кўп жамоага гол уриш) бўйича Криштиану «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессига етиб олди.Роналду Чемпионлар Лигасининг кетма-кет 16-мавсумида гол уришни уддалади. Роналдугача бу натижага фақат икки футболчи эришганди — Лионель Месси («ПСЖ») ва Карим Бензема («Реал»).«Янг Бойз» дарвозасига урилган гол португалиялик учун ўттиз ёшдан кейин Чемпионлар Лигасида урилган 63-гол бўлди. Фото: Getty ImagesБу ушбу ёш тоифасидаги бошқа футболчилардан камида 35 тага кўп деганидир. 30 ёшидан кейин Роналду ЕЧЛда 68 та ўйин ўтказган.Мавзуга доир: Криштиану Роналду 36 ёшида терма жамоада гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилади

Manba: Daryo