Машҳурликдан кейинги осуда ҳаёт: россиялик таниқли хонанда Юра Шатунов нега оиласини оммадан яширади? (фото)

Ўз 22
Хонанда карьераси гуллаб-яшнаб, чўққига чиққан вақтда бўлажак рафиқаси билан учрашган. У бошқа юлдузлардан фарқли ўлароқ, машҳурликка мутлақо бошқача муносабатда бўлди. Фото: PinterestЮра болалигида уйдан қочиб кетган. Чунки пиёниста ҳамда уни ёқтирмаган ўгай отаси, кейин ўз холасининг уйида қолишни хоҳламаган. Юра 11 ёшга тўлганида онаси юрак етишмовчилигидан вафот этди, афсуски, отаси унга ғамхўрлик қилмади. Шундай қилиб, тақдири болалар уйида давом этган Шатунов кейинчалик мамлакатнинг энг катта саҳналарида пайдо бўлди. Фото: PinterestЮра бунинг учун Оренбург шаҳридаги 2-сонли мактаб-интернатида мусиқа гуруҳига дарс берган Сергей Кузнецовга миннатдорлик билдиради. У аввал қўшиқлар ёзиб, узоқ вақт давомида ўқувчилар орасида уларни ижро эта оладиган одамни қидирган. Албатта, Сергей Шатуновни дастлаб ёқтирмаган, шунингдек, у ҳам мусиқадан кўра футболга кўпроқ қизиқарди. Фото: «ria.ru»Аммо Кузнецов Юрани биринчи қўшиқларни ёзиб олишга ва уларни маҳаллий дискотекаларда ижро этишга кўндиришга муваффақ бўлди. Бўлажак «Ласкового мая» тароналарининг аксарияти 1986–1988 йилларда, солистлар ҳали ҳам болалар уйида яшаганда ёзилган. Фото: PinterestЎн беш ёшли Юра Шатунов ойига қирқта концерт берадиган гуруҳнинг бош ижрочиси эди. У ўзи билан нима рўй бераётганини чиндан ҳам тушунмади, лекин, албатта, бу болалар уйида қолишдан кўра яхшироқ эди.Мамлакат бўйлаб ҳамма «Седая ночь»ни куйлади, Шатунов оммани қойил қолдирганди, у концертларда саҳнанинг ўзидаёқ мухлислар қуршовида қолиб кетарди. «Мен ҳеч қачон нақд пул кўрмаганман,— дейди у ўша пайтлар ҳақида. — Мен жанубда уй сотиб олганим, ресторанлар тармоғини очганим ва бошқа миш-мишлар продюсернинг эртакларидан бошқа нарса эмас». Фото: «Домашний очаг»1991 йилга келиб тароналар эскира бошлади, шунингдек, янгиликлар ҳам бўлмади. Шатуновнинг ўзи ҳам чарчаганди. У 18 ёшидаёқ мамлакатдаги энг машҳур қўшиқчи бўлишга улгурганди. Лекин «Ласкового мая»да иштирок этишни хоҳламади. У гуруҳдан кетаётганини эълон қилди ва ҳаётини Германияда қайтадан бошлашга ҳаракат қилди. Шатуновдан кейин гуруҳ ҳам бўлиниб кетди. Фото: PinterestУ 1991 йил овоз муҳандиси сифатида таҳсил олгандан сўнг, янги қўшиқлар ёзди. Лекин саҳнага қайтишдан бош тортди. Бу 2000 йилларнинг бошларига қадар давом этди. 2001 йилда Юра Шатунов кутилмаганда илҳом парисини топди.Қизнинг исми Светлана эди. У Германияда яшаган ва йигитнинг қўшиқларини ҳеч қачон эшитмаган эди. Бу Юрани жуда ҳам хурсанд қилган. «Одамлар тез-тез бир қарашда севгига ишонасизми ва бу мумкинми, деб сўрайди. Менда айнан шундай бўлди. Фақат бир-биримизга қараш кифоя қилди», — дейди у. Фото: «Домашний очаг»Улар танишган пайтда Света 14, у 27 ёшда эди. Бу учрашувдан сўнг Шатунов иккинчи ижодий нафаси очилгандай туюлди: у бирин-кетин иккита муваффақиятли альбом чиқарди ва яна концерт залларини соғинган мухлислари билан тўлдиришни бошлади. Фото: PinterestАммо хонанданинг юраги уни кутаётган Германияда қолди. 2006 йилда жуфтликнинг Деннис исмли ўғли дунёга келди ва бир йилдан сўнг улар турмуш қурди. 2013 йилда уларнинг қизи Эстелла дунёга келди. Юлдузнинг оиласи ҳақида шуларгина маълум, у шахсий ҳаёти омма учун сир бўлиб қолишини хоҳлайди. Гарчи қўшиқчининг ҳозирги машҳурлиги ўттиз йил олдинги воқеаларга қараганда камтарин кўринса-да, у бахтнинг оилада эканлигини жуда яхши билади. Фото: «Домашний очаг»Мавзуга доир:Фаолиятини мусиқий гуруҳларда ижод қилишдан бошлаб, яккахон хонанда сифатида муваффақият қозонган машҳурлар (фото) Backstreet Boys: 90 йилларнинг энг машҳур гуруҳи хонандалари қай даражада ўзгарди? (фото ва видео) Афсонавий Modern Talking гуруҳи хонандалари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

Manba: Daryo