Карьера билан тарбияни умумлаштиришнинг уддасидан чиққан серфарзанд машҳурлар

Ўз 8
Голливуд юлдузлари Анжелина Жоли ва Брэд Питтдан ташқари санъат ва бизнес оламидаги яна кимлар серфарзанд экани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.Илон Маск — 6 нафар фарзанди бор Фото: AdMeДунёга машҳур бизнесменнинг 6 нафар фарзанди бор. Беш нафар фарзандни Канададаги университетда таҳсил олиш вақти танишган ёзувчи Жастин Маск дунёга келтирган. Олтинчисининг онаси эса Граймс сифатида маълум бўлган хонанда Клэр Буше. Фото: AdMeИлон Маск 2004 йилда туғилган эгизаклар — Гриффин ва Ксавенинг, 2006 йилда таваллуд топган Кая, Саксон ҳамда Дамиэн ҳамда Х Æ А-XII (Экс Эш Эй-Твелв деб талаффуз қилинади)нинг отаси. Банд эканига қарамай болаларига етарлича вақт ажратадиган Маск еттинчи фарзанди қиз бўлишига умид қилади.Наталья Водянова — 5 нафар фарзанди бор Фото: AdMeНатальянинг кўринишига қараб унинг беш нафар фарзанди борлигига ишониш қийин. Биринчи турмуш ўртоғи Жастин Портмандан уч нафар фарзанд: 2001 йилда Лукас Александр, 2006 йилда Нева ҳамда 2007 йилда Виктор дунёга келган. 2011 йилда эса жуфтлик муносабатларига нуқта қўйган. View this post on Instagram 2014 йилда туғилган Максим ва орадан икки йил ўтиб дунёга келган кичик Романнинг отаси эса Антуан Арно. Аввалгидек ишлашда давом этадиган Наталья болаларининг тарбиясини унутмаган ҳолда хайрия билан шуғулланишни ҳам канда қилмайди.Дэвид ва Виктория Бекхем — 4 нафар фарзанди бор Фото: AdMeДэвид ва Викториянинг 20 йиллик турмуши давомида 4 нафар фарзанд: Бруклин (1999), Ромео (2000), Круз (2005) ҳамда айни вақтда ёши ўнда бўлган Харпер дунёга келган. Фаол ҳаёт тарзини кечирадиган оила оммага тез-тез кўриниш бериб туради. Бруклин моделлик билан Ромео эса футбол билан шуғулланади. Ота-онаси уларни ҳамма вақт қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади.Хайди Клум — 4 нафар фарзанди бор Фото: AdMeБундан 30 йил аввал моделлик карьерасини бошлаган 48 ёшли Хайдининг 4 нафар фарзанди бор. Флавио Бриаторе айни вақтда 17 ёшда бўлган илк фарзанди Ленининг отаси. Жуфтлик бола туғилишидан аввалроқ ажралиб кетган. Фото: AdMeСил билан 2005—2012 йилги турмуши давомида 3 нафар фарзанд: Генри, Йохан ва Лу таваллуд топган. Модель кичкина фарзандларининг суратини жамоатчиликка кўз-кўз қилишни истамайди, Лени эса онасининг изидан кетган: моделлик билан шуғулланадиган қиз Instagram’да ўз блогини юритади.Стивен Спилберг — 7 нафар фарзанди бор Фото: AdMe«Индиана Жонс», «Шиндлер рўйхати» сингари фильмлар режиссёрининг 7 нафар фарзанди бор. Биринчи рафиқасидан дунёга келган 36 яшар Макс видео ўйинлар яратади. Саша (31), Сойер (29) ва Дестри Эллин (24) исмли фарзандларининг онаси актриса Кейт Кепшоу. Шунингдек, Спилберг уч нафар фарзандни асраб ҳам олган: Тео — 33, Микаэл — 25 ва Жессика Кепшоу — 45 ёшда.Мадонна — 6 нафар фарзанди бор View this post on Instagram Маддона 6 нафар фарзанднинг онаси. Фитнесс тренер Карлос Леон билан турмушидан қизи Лурдес дунёга келган. Айни вақтда 24 ёшда бўлган қиз модель сифатида ўзини синаб кўрмоқда. 21 яшар Рокконинг отаси эса режиссёр Гай Ричи. 2006 йилда Гай Ричи ва Мадонна Африкага сафари давомида айни вақтда 15 ёш бўлган Дэвид Бандани тарбиясига олган. Режиссёр билан ажрашганидан кейин хонанда 3 нафар фарзандни: 2009 йилда Мерси Жеймс, 2017 йилда эгизак Эстер ва Стеллани асраб олган. Қўшиқчи Instagram саҳифасига мунтазам равишда фарзандларининг суратини жойлаб келади.Криштиану Роналду — 4 нафар фарзанди бор View this post on Instagram Португалиялик футболчининг 4 нафар фарзанди бор. 11 яшар Криштианунинг онаси кимлиги маълум эмас. 2017 йилда туғилган эгизаклар — Ева ва Матеони суррогат она дунёга келтирган. View this post on Instagram Айни вақтда спортчи испаниялик модель Жоржиана Родригес билан муносабатда. Аёл 2017 йилда туғилган Алан Мартиннинг онаси.Стинг — 6 нафар фарзанди бор Фото: AdMeМусиқачининг 6 нафар фарзанди бор. 44 яшар Жозеф ва 39 яшар Фуския биринчи рафиқаси актриса Френсис Томелти билан турмушидан туғилган. Актриса Труди Стайлер эса 4 нафар фарзанд: 1984 йилда Микки, 1985 йилда Жейк, 1900 йилда Элиот ҳамда 1995 йилда Жакомони дунёга келтирган. Стинг, шунингдек, 7 нафар набиранинг бобоси.Стеллан Скарсгард — 8 нафар фарзанди бор Фото: AdMeАрсеналида 120 га яқин фильм бўлган актёрнинг 8 нафар фарзанди бор. Биринчи умр йўлдоши шифокор Мю Гюнтер билан турмушидан 6 нафар фарзанд: Александр (45), Густаф (40), Сем (39), Билл (31) ва Валтер (25) ҳамда Эя дунёга келган. Иккинчи турмуши давомида эса 2 нафар фарзанд: ҳозирда 12 ёшда бўлган Оссиан ва 9 яшар Колборн туғилган.Алек Болдуин — 7 нафар фарзанди бор View this post on Instagram Алек 2012 йилда йога бўйича мутахассис Хилари Томашга уйланган. Жуфтликнинг Кармен (8 ёш), Люсия (1 ёш), Рафаэл (6 ёш), Леонардо (5 ёш), Ромео (3 ёш) ва Эдуардо (1 ёш) исмли фарзандлари бор. Икки кенжа фарзандни 5 ой фарқ билан туғилган. Гап шундаки, Эдуардони суррогат она дунёга келтирган. Бундан ташқари, Алекнинг Ким Бейсингер билан турмушидан Айрленд Болдуин исмли фарзанди ҳам бор. View this post on Instagram 25 ёшда бўлган қиз моделлик билан шуғулланади.Гордон Рамзи — 5 нафар фарзанди бор View this post on Instagram Машҳур ошпазнинг Танага уйланганига 34 йил бўлган. Уларнинг 5 нафар: Меган, эгизаклар — Жек ва Холли, Матильда ҳамда Оскар исмли фарзандлари бор. View this post on Instagram 2016 йилда Тана ҳомиладорлигининг 5 ҳафтасида фарзандидан айрилган, бу ҳақда Гордон Facebook саҳифасида эълон қилган.Жеймс Ван Дер Бик — 5 нафар фарзанди бор View this post on Instagram Актёр 5 нафар фарзанднинг отаси. Бизнес-консултантлик билан шуғулланадиган Кимберли Брук билан турмушидан 11 яшар Оливия, 9 яшар Жошуа, 7 ёшли Аннабел ҳамда 5 яшар Эмилия дунёга келган. 2018 йилда 5-фарзанд Гвендолин таваллуд топган. Бир йил ўтиб Кимберлининг 6-ҳомиласини асраб қолишнинг иложи бўлмаган. Айни вақтда уларнинг оиласида ҳаммаси жойида.Валерий Меладзе — 6 нафар фарзанднинг отаси Фото: AdMeХонанда серфарзанд оталардан ҳисобланади. 3 нафар қизлари Ирина Меладзе билан турмушидан дунёга келган. 30 яшар Инга заргарлик бизнеси билан шуғулланади, 22 ёшли Софя талаба, 18 яшар Арина эса шифокор бўлишни режалаштирган. View this post on Instagram Иккинчи рафиқаси Албина Жанабаева билан турмушидан 3 нафар фарзанд: 17 ёшли Константин, 7 яшар Лук ва ҳали ёшга тўлмаган Агата туғилган. Жуфтлик фарзандларининг видеосини Instagram саҳифасига мунтазам равишда жойлаб келади.Мавзуга доир:Бейонсе, Кардашьян, Уизерспун ва ортиқча вазндан халос бўлган кўп фарзандли машҳур оналар (фото) Голливуд юлдузи Скарлетт Йоханссон иккинчи марта фарзандли бўлади Турмуш ўртоқ сифатида оддий йигитларни танлаган ва бундан пушаймон бўлмаган юлдузлар

Manba: Daryo