COVID-19 пандемиясига бағишланган халқаро саммит ўтказилади, АҚШда ресторанлар яна ёпилмоқда. Коронахабарлар

Ўз 14
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 225 296 439 кишига етди, шуларнинг 4 640 022 нафари вафот этган. Шунингдек, бутун дунё бўйича қўлланилган вакциналар дозаси 5,7 миллиарддан ошди.Касалланганлар сони бўйича АҚШ (41,2 миллион), Ҳиндистон (33,2 миллион), Бразилия (21 миллион), Буюк Британия (7,2 миллион) ва Россия (7 миллион) энг олдинда бормоқда. Японияда COVID-19 туфайли фавқулодда вазият режими 30 сентябргача узайтирилдиФото: EPACOVID-19 пандемиясига қарши кураш ва глобал вакцинация масалаларига бағишланган халқаро саммит 22 сентябрга белгиланди.«Саммит чоғида президент Байден давлат, ҳукумат ва халқаро ташкилотлар раҳбарларини, бизнес, хайрия ва ноҳукумат ташкилотлар етакчиларини COVID-19 пандемиясига нуқта қўйиш мажбуриятини ўз зиммаларига олиш учун кучларни бирлаштиришга чақиради», — дейилади саммит таклифномасида.Саммит виртуал форматда бўлиб ўтиши кутилмоқда.Маълумотларга кўра, расмий шахслар режалаштиришича, саммитда қатнашадиган мамлакатлар COVAX дастурини вакциналарни тарқатишнинг асосий воситасига айлантириш мажбуриятини олиши керак. Шу билан бирга, Байден жамоасининг мақсади бойроқ мамлакатларни ўзларидаги ҳар қандай ортиқча вакциналарни сотишга эмас, балки хайрия қилишга кўндиришдан иборат.Саммитда қатнашиш учун таклиф этилганларнинг аниқ рўйхати ҳозирча маълум эмас, аммо манбаларга кўра, улар орасида Хитой бор (Пекин COVID-19 нинг келиб чиқиши бўйича халқаро тадқиқотларда тўлиқ ҳамкорлик қилмаётганига қарамасдан).Мавзуга доир: G7 раҳбарлари 2022 йилда пандемияни енгмоқчилигини маълум қилдиБуюк Британия ҳукумати мамлакат бош шифокорларининг 12—15 ёшли соғлом болаларни Pfizer/BioNTech вакцинасининг битта дозаси билан эмлаш ҳақидаги тавсиясини қўллаб-қувватлади.Ҳозирча вакцинация Англия ҳукумати томонидан маъқулланган бўлиб, у ерда келаси ҳафтадан бошланади. Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландияда ҳам бу ҳақда эълон қилиниши кутилмоқда.Аввалроқ Британия ҳудудларининг бош шифокорлари 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларни эмлаш мактабларда COVID-19 юқиши эҳтимолини пасайтириш имконини беришини маълум қилганди. Вакцинация ўқув муассасаларида амалга оширилиши кутилмоқда, ҳозирча фақат битта доза билан эмлаш ҳақида гап бормоқда. Вакцинация учун ота-оналар розилиги керак, шу билан бирга, «сўнгги қарорни боланинг ўзи беради».Мавзуга доир: Британиялик олимлар коронавируснинг янги белгиларини аниқладиАҚШда коронавирус туфайли яна ресторанлар ёпилмоқда. Хусусан, McDonald’s ва Chick-fil-A фастфуд ресторанлари тармоқлари ўз муассасаларининг тўлиқ очилиш муддатини кечиктирди. Июль ойида McDonald’s тармоқнинг барча кафелари сентябрь бошига келиб, фақат уйга олиб кетиш ва етказиб бериш режимида эмас, балки тўла-тўкис ишлашини тахмин қилганди, аммо кафеларнинг бир қисми ҳамон шундай режимда ишламоқда.Дельта штамм тарқалиши туфайли америкаликлар яна ресторанларга боришни камайтирди: сўров натижаларига кўра, сўнгги бир ҳафта Ичида америкаликларнинг 9 фоизи ресторанларга белгиланган тушлик ва кечки таомларни бекор қилган.Мавзуга доир: АҚШда COVID-19 тарқалиши кескин тезлашди

Manba: Daryo