Фото: Тўладан келган аёллар кийиниш борасида илҳом олиши мумкин бўлган блогерларнинг саҳифаси

Ўз 16
Замонавий кийиниш, ўзига хос услубга эга бўлиш фақат нозик аёл ва қизларга хос деган фикрларни ўзгартиришга ёрдам берадиган блогерлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.Вивиан Хорн @vivianhoorn Фото: Instagram / vivianhoorn Фото: Instagram / vivianhoorn View this post on Instagram Вивианнинг аккаунтини кузатганлар тўла қизлар қандай кийиниши мумкинлиги борасида илҳомланса бўлади. Амстердамлик блогер ўзига хос услубда кийиниши билан қоматидаги камчиликларни яширишнинг уддасидан чиқади. View this post on Instagram Ўзгача дидга эга бўлган Вивиан катта ўлчамдаги кийимлар билан ултразамонавий образлар яратади. Бу билан у тўла аёллар ҳам кийиниш борасида ўрнак бўлиши мумкинлигини кўрсатади.Изабел Коэн @isabellecoheen Фото: Marie ClaireИзабелнинг гардероби — трендлар нафақат хипчабел, балки дўмбоқ аёлларга ҳам ярашишининг исботи.У топ, кўйлак ва чарм пиджакларни, шунингдек, ёпишиб турадиган трикотажларни кийиши мумкин. View this post on Instagram View this post on Instagram Брендлар томонидан тақдим қилинган машҳур либослар билан қандай қилиб образ яратиш мумкинлигини Коэннинг мисолида билиш мумкин.Микайла Клевер @mikaylaklewer Фото: Instagram / mikaylaklewerАвстралиялик модель ва блогернинг саҳифаси нафақат тўладан келган аёллар, балки тренд ортидан қувувчилар учун ҳам айни муддао. Фото: Instagram / mikaylaklewer Фото: Instagram / mikaylaklewerМинимализм услуби ва ўнлаб долзарб образлар Микайланинг мода ихлосмандлари орасида машҳурликка эришишига сабаб бўлган.Луиза ЎРейли @stylemecurvy Фото: Instagram / stylemecurvyЛатофатли ва дилбар малласоч хоним нафақат ўзига хос образларни намойиш қилади, балки обуначилари билан керакли тавсияларни бўлишади ҳам. Фото: Instagram / stylemecurvy Фото: Instagram / stylemecurvyУнинг маслаҳатлари асосида қандай қилиб қоматга урғу бериш мумкинлиги ҳамда тўла аёлларга мос келадиган кийимларни қаердан топиш мумкинлиги ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин. Луиза баъзида ўз гардеробидаги кийим-кечаклар билан қандай қилиб юлдузлар сингари кийиниш мумкинлигини ҳам кўрсатади.Али Тейт Катлер @ali_tate_cutler Фото: Instagram / ali_tate_cutlerТрикотаж ва ипак матосидан тикилган либос ҳеч қандай стереотипларга қарамай, исталган қомат эгасига ярашиши мумкин. Али Тейтнинг образлари бунга яққол мисол бўла олади. View this post on Instagram Унинг гардеробидан янги, ноодатий трендлар билан бирга кундалик кийиниш учун ғояларни ҳам олса бўлади.Лорен Чан @lcchan Фото: Instagram / lcchanМуҳаррир ва Henning бренди асосчиси бўлган Лорен Чаннинг саҳифасида мода бўйича сўнгги янгиликлар билан танишиш мумкин. Фото: Instagram / lcchanУмуман олганда, исталган қоматга эга нозик жинс вакиллари унинг кийинишидан илҳомланиши мумкин.Мавзуга доир:Мода ва сиполик: Шарқнинг ўзига хос кийиниш услубига эга блогерлари (фото) Шарқ мамлакатларида гўзаллик тимсолига айланган бюти-блогерлар (фото) Голливуд юлдузларидан ҳам яхшироқ кийинадиган Саудия маликаси (фото) Тўла аёлларга ўзгача имиж яратишга ёрдам берувчи мода блоглари (фото) Фото: Бежирим тўй либослари билан интернетни «портлатган» келинчаклар

Manba: Daryo