Бананнинг организм учун фойдали хусусиятлари

Ўз 20
Одатда олмани кони фойда дейишади, лекин аслида банан анча фойдалироқ. Чунки унда кўпроқ витаминлар ва бошқа фойдали моддалар бор. Фото: Harper’s BazaarАгар банан олма билан таққосланса, бананда А витамини темирдан беш баробар кўп, шунингдек, фосфор ҳам уч баробар ортиқ. Бундан ташқари, калий, клетчатка, табиий шакар, C витамини мавжуд.Банан қондаги глюкоза миқдорини соғлом сақлашга ёрдам беради. Баъзида бананни «супер маҳсулот» деб ҳам аташади. Хўш нима учун бу мева рационга қўшилиши кераклигини қуйида маълум қиламиз.Жиғилдон қайнашини бартараф этадиНотўғри овқатланиш  кўпинча жиғилдон қайнашига олиб келади. Банан меваси ошқозон кислотасини зарарсизлантиришга ёрдам беради ва лейкоцианидин деб номланган ўсимлик таркибидаги модда ошқозон шиллиқ қаватининг қалинлашишига олиб келади.Қувватни оширадиБананларда сув кам, бошқа меваларга қараганда калория ва шакар миқдори юқори. Сахароза, фруктоза ва глюкоза клетчатка билан биргаликда қувватни оширади. Жисмоний машқлар пайтида калий миқдори туфайли томир тортишиши хавфи камаяди. Банан - жисмоний машғулот олдидан истеъмол қилинадиган энг яхши мева сифатида тавсия этилади.Кайфиятни кўтарадиБанан таркибида яхши кайфият учун масъул бўлган серотонинга айланувчи аминокислоталар — триптофан бор. Бу бирикмалар дам олишга, ташвишланишни камайтиришга ва ҳатто бахтни ҳис қилишга ёрдам беради. Қондаги триптофан даражасини озиқ-овқат ёрдамида кўтариш қийин бўлса-да, лекин банан бу вазифани аъло даражада бажаради.Табиий коллагенБанан таркибида марганец ҳам бор, у танага коллаген ишлаб чиқаришга ёрдам беради, шунингдек, терини эркин радикаллардан ҳимоя қилади.Мавзуга доир:Мавсумий маҳсулот: Бақлажон ҳақида билиш керак бўлган фойдали маълумотлар Ўрик истеъмол қилганда организмда қандай ўзгариш кузатилади? Мавсумий мева: шафтолининг саломатлик ва яхши кайфият учун фойдали хусусиятлари

Manba: Daryo