Facebook ва Ray-Ban «ақлли» кўзойнаклар яратди. Ушбу гаждет суратга олиш ва телефонда гаплашиш имконини беради

Ўз 11
Facebook компанияси Ray-Ban бренди билан ҳамкорликдаги илк «ақлли» кўзойнакларни тақдим қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди. Фото: «Korrespondent.net»Ray-Ban Stories кўзойнаклари Snapdragon процессори, линзаларнинг ёнига ўрнатилган иккита 5 Mp ўлчамли камералар, шунингдек, фото ва видео тугмачалари билан жиҳозланган. Фото: «Korrespondent.net»Бундан ташқари, микрофон ҳамда овозни чиқариб эшитиш мосламасининг борлиги гаджет билан боғланган смартфон орқали мусиқа ва қўнғироқларни тинглаш имконини беради. Видеога олиш вақтида атрофдагиларни ёзиб олинаётганидан огоҳлантирувчи ёнадиган индикатор ўрнатилган.Маълум қилинишича, ўрнатилган хотира 30 сония давом этадиган 30 та видеоролик ёки 500 та фотони сақлашга етади. Шунингдек, уларни телефонга сақлаб қўйса ҳам бўлади.Ray-Ban Stories Facebook Assistant’нинг овозли буйруйғи асосида ишлайди. Шунингдек, кўзойнак Facebook, Instagram, Twitter ва WhatsApp’га расм ва видеоларни юбориш мумкин бўлган янги Facebook View иловасига ҳам уланади. Фото: «Korrespondent.net»1 соат тўлиқ қувватланган гаджетдан 6 соат давомида фойдаланса бўлади. Ғилоф ичига кирувчи аккумлятор кўзойнакни уч марта қувватлаш имконини беради. АҚШ, Канада, Италия, Австралия ва Ирландияда 9 сентябрдан сотувга чиқиши айтилган кўзойнакнинг бошланғич нархи 299 доллар бўлади. Қўшимча қилинишича, кўзойнак линзаси, гардиши ва ранги турли бўлган 20 хил вариантда тақдим қилинган.Мавзуга доир:Қуёшдан ҳимояловчи электрон кўзойнак яратилди. У битта ҳаракат билан китоб ўқишга мўлжалланган кўзойнакка айлана олади Швейцариялик олимлар кўзи ожизларнинг кўришига ёрдам берадиган кўз тўрпардаси имплантини яратди Apple’нинг «ақлли» кўзойнаги қандай кўринишда бўлади?

Manba: Daryo