Сингапурда массаж қилишга қодир робот ихтиро қилинди

Ўз 12
Сингапурдаги AiTreat стартапи инсонларни массаж қилишга қодир сунъий интеллектга эга EMMA роботини ихтиро қилди. Таъкидланишича, у анъанавий хитой тиббиёти тизими бўйича массаж қилишга қодир, деб хабар беради «Korrespondent.net». Фото: CNNҚурилма мушакларнинг қаттиқлигини ўлчайдиган уч ўлчовли кўриш сенсори ёрдамида ишлайди. Унинг «қўллари» Цельсий бўйича 38-40 даражада қизийди. Улар худди инсон қўллари каби юмшоқ.Ихтирочилар ўз қурилмаси яқин келажакда у қадар қиммат бўлмаган массаж муолажаларини ўтказишни бошлашига умид қилмоқда. Айни вақтда эса шаҳар шифохоналарида шу каби жами 11 та қурилма ишламоқда. Фото: CNNАввалроқ хитойликлар инсонга ўхшаш уй роботининг прототипини намойиш этгани, Австралияда эса олма теришга қодир робот яратилгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Хитойда коронавирусга чалинган беморларни парваришлашга қодир ҳамшира-робот яратилди (видео) Guru IoT компанияси уй ҳайвонларига эгаси йўқлигида ёрдам берадиган Peddy роботини яратди

Manba: Daryo