Хитойда болаларга ҳафтасига уч соатдан кўпроқ онлайн ўйин ўйнаш тақиқланди

Ўз 23
Хитойда 30 августда вояга етмаган болалар учун янги чекловлар жорий этилди: эндиликда улар онлайн ўйинларни ҳафтасига уч соатдан ортиқ ўйнай олмайди. Бу ҳақда Хитойнинг Sinxua агентлигига таяниб, IXBT хабар берди. Фото: IXBTЯнги қоидалар мамлакатда ўйинга боғланиб қолиш хавотирлари сабаб жорий этилмоқда. Шу сабабли Хитойнинг Tencent ва NetEase ўйин платформалари вояга етмаганлар учун онлайн ўйинларни ҳафтасига уч соатгача чеклаши керак.18 ёшга тўлмаган фуқаролар эндиликда ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 20:00 дан 21:00 га қадар бир соатдан ўйнаши мумкин. Шунингдек, уларга байрам кунлари ҳам бир соатдан онлайн ўйин ўйнашга рухсат берилади.Таъкидланишича, тегишли ўйин сервислари ишдан ташқари вақтларда онлайн ўйинлар чеклаши, бундан ташқари, янги қоидалар ижросини таъминлаш мақсадида фойдаланувчиларни текшириш тизимига эга бўлиши лозим.Эслатиб ўтамиз, Хитойда бундан олдин ҳам болаларнинг онлайн ўйинлар ўйнашига чеклов бўлган, бироқ бу қадар қаттиқ эмас эди: одатдаги кунларда 1,5 соат, дам олиш ва байрам кунлари эса 3 соатдан ўйнашга рухсат берилганди.Мавзуга доир: «Гаджетлар асри» болалари нега ҳаракатли ўйинларни ўйнамай қўйди ва бу қанчалик хавфли?

Manba: Daryo