Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилди

Ўз 31
24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Фото: Президент матбуот хизматиТуркманистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилган.Ўзбекистон—Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.«Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди», — дейилади хабарда.Президентлар 2021 йил 6 август куни «Аваза» миллий туризм ҳудудида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида тўхталган. Бўлажак тадбирнинг кун тартиби ва дастури юзасидан фикр алмашилган.Туркманистон президенти Ўзбекистон етакчисини Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиёнинг боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича юқори даражадаги халқаро конференция муваффақиятли ўтказилгани билан ҳам самимий қутлаб, ушбу форумнинг самарали натижалари кенг минтақада амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш учун яхши асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлаган.Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашиб, туғилган куни билан табриклагани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир: Путин, Сзинпин, Эрдўғон, Назарбоев. Хориж давлатлари президентлари ва ҳукумат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табрикламоқда

Manba: Daryo