Ўзбекистонда 21 июль куни 719 кишида коронавирус, 492 кишида пневмония тасдиқланди — бу 2021 йилдаги антирекорд

Ўз 12
Ўзбекистонда 21 июль куни 719 кишида коронавирус аниқланди — бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Шундай қилиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 122 048 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.Янги касалланганларнинг71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 20 нафари Андижон вилоятида, 13 нафари Бухоро вилоятида, 81 нафари Жиззах вилоятида, 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Навоий вилоятида, 31 нафари Наманган вилоятида, 78 нафари Самарқанд вилоятида, 22 нафари Сирдарё вилоятида, 81 нафари Сурхондарё вилоятида, 71 нафари Фарғона вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 83 нафари Тошкент вилоятида, 118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан ташқари, кеча кун давомида 492 нафар кишида пневмония тасдиқланди.Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 746 киши: Қорақалпоғистонда 65 нафар, Андижонда 34 нафар, Бухорода 54 нафар, Жиззахда 45 нафар, Қашқадарёда 18 нафар, Наманганда 51 нафар, Самарқандда 105 нафар, Сирдарёда 70 нафар, Сурхондарёда 50 нафар, Фарғонада 44 нафар, Тошкент вилоятида 54 нафар, Тошкент шаҳрида 126 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 116 755 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 814 нафарни ташкил қилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалги уч кунда ҳам Ўзбекистонда COVID-19’га чалиниш бўйича антирекордлар қайд этилганди. Хусусан, 18 июль куни 585 киши, 19 июль куни 658 киши, 20 июль куни эса 698 кишида касалликка чалиниш ҳолати аниқланганди.Мавзуга доир: ЖССТ коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлишидан огоҳлантирди

Manba: Daryo