Хўжаобод ва Қоровулбозор туманларига янги ИИБ бошлиқлари тайинланди

Ўз 14
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди, дея хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.Хусусан, ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан подполковник Рустам Жалолдинов Андижон вилояти Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Фото: ИИВ матбуот хизматиТайинловга қадар Жалолдинов шу ернинг ўзида ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари — тезкор-қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.Шунингдек, майор Фарҳод Вафоев Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Фото: ИИВ матбуот хизматиТайинловга қадар Фарҳод Вафоев Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.Эслатиб ўтамиз, июнь охирларида Қоровулбозор тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган подполковник Файзулла Исмоилов Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланганди.Мавзуга доир: Ички ишлар органлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини шахсий маълумотларини тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланадиАввалроқ Косон тумани ИИБ бошлиғи Шаҳрисабз ИИБга бошлиқ этиб тайинлангани, Навоий ва Андижон вилояти ИИБга янги бошлиқлар тайинлангани, Тошкент шаҳар ИИББда тайинловлар амалга оширилгани, Уйчи ва Косонсой туманлари ИИБ бошлиқлари ўзгаргани тўғрисида хабар берилганди.

Manba: Daryo