Трансфер суммаси очиқланган Игорь Сергеев, Тожикистон чемпионини енгган «Сўғдиёна» ва афсоналар иштирокидаги «Эль-Класико». Энг сўнгги спорт янгиликлари

Ўз 13
Дунё ва ўзбек спортига оид 21 июль кунининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.ЎзбекистонЎзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг «Тобол»га ўтгани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг ОАВда костанайликлар Сергеев учун «Ақтўбе»га 70 минг доллар бергани хабар қилинди. Бироқ клуб матбуот хизмати баёнот билан чиқиб, футболчи ОАВда чиққан суммадан икки баравар камроққа сотиб олинганини маълум қилди. Шунингдек, «Ақтўбе»га ушбу сумма бўлиб-бўлиб тўланиши қўшимча қилинган. Фото: МОҚЎзбекистон Миллий олимпия қўмитаси «Озодлик» радиосининг ўзбек хизмати томонидан 21 июль куни эълон қилинган «Токиога йўл олган ўзбек енгил атлетикачилари президент ваъда қилган мукофот пулини кутмоқда» сарлавҳали мақола юзасидан расмий баёнот берди ва мақолада илгари сурилган даъво ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2032 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Австралиянинг Брисбен шаҳри мезбонлик қилиши ҳақида маълум қилди. Шу тариқа Австралия учинчи марта Олимпиадага мезбонлик қиладиган бўлди. Бундан аввал «яшил қитъа» 1956 йил (Мелбурн) ва 2000 йилда (Сидней) ёзги ўйинларни ўзида қабул қилганди. Фото: «Championat.asia»Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби Тожикистоннинг амалдаги чемпиони «Истиқлол» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.Тошкентда кечган учрашувда «Сўғдиёна» футболчилари 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ҳар иккала голга ҳам ҳужумчи Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди.Жаҳон Фото: Twitter«Ливерпуль» ва Муҳаммад Салоҳ янги шартнома борасида музокара ўтказмоқда, дея ёзади The Times нашри. Мисрлик футболчининг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ўз ниҳоясига етади.Аввалроқ «Ливерпуль»нинг дарвозабон Алиссон, ҳимоячи Виржил ван Дейк ва Фабиньо билан шартномани узайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабар қилинганди.А Серия форматида жиддий ўзгаришлар бўлиши мумкин. Италия олий дивизиони клублари лига иштирокчилари сонини 18 тагача камайтириш ва плей-офф тизимини жорий қилиш борасида жиддий бош қотирмоқда. Football Italia’нинг хабар қилишича, клублар ўзгаришлар амалга татбиқ этилишига рози. Бундай тизимнинг молиявий томондан кўпроқ фойда келтириши уларга маъқул келган. Тахминларга кўра, лигадаги жамоалар сони 20 тадан 18 тага камайтирилади. Шунингдек, чемпионлик ва юқори ўринлар учун ҳам плей-офф тизимини жорий қилиш таклиф қилинмоқда. Агар ушбу қарор маъқулланса, ўзгаришлар 2023/24 йилги мавсумдан кучга киради.Аввалроқ А Серияда 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб А Серияда яшил либосдан фойдаланиш тақиқланганди. Фото: TwitterДавид Алаба «Реал» футболчиси сифатида таништирилди. Алаба «Реал Мадрид»да 4-рақамни олди. Бунгача ушбу рақамда 16 йил давомида Серхио Рамос ҳаракат қилган. Фото: Twitter«Реал» ва «Барселона» афсоналари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Унда Мадридлик собиқ футболчилар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Деку, Ривалдо, Роналдиньо, Роналд де Бур, Роберто Карлос, Ривера, Фигу, Алфонсо Перес каби машҳур номларни учратиш мумкин эди. Фото: Ювентус«Ювентус» Пауло Дибалани Антуан Гризманнга алмаштирмайди. «Барселона» Турин клуби футболчиларни алмаштириш таклифи билан чиққанди. Бироқ «Ювентус» бу таклифни рад этди. «Кекса синьора» Паулога янги шартнома таклиф қилмоқчи. Коллаж: «Дарё»Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Токиодаги сессиясида олтита халқаро спорт федерацияси қўмита аъзолигига қабул қилинди. Булар:Самбо халқаро федерацияси (FIAS); Халқаро черлидинг иттифоқи (ICU); Халқаро муай-тай ассоциатлари федерацияси (IFMA); Халқаро айсштокспорт федерацияси (IFI); Бутунжаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциацияси (WAKO); Бутунжаҳон лакросс федерацияси (WL).

Manba: Daryo