Трампнинг собиқ ёрдамчиси БАА агенти сифатида ишлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди

Ўз 17
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг инаугурация қўмитаси собиқ раҳбари, 74 ёшли Томас Баррак АҚШ ташқи сиёсатига таъсир ўтказиш учун фитна уюштирганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди. Фото: ReutersНью-Йорк штатининг Бруклин шаҳри суди Барракни 2016—2018 йилларда Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) манфаатлари йўлида АҚШ сиёсатига таъсир ўтказишга уриниб, рўйхатдан ўтмаган «хорижий агент» сифатида ҳаракат қилганликда айблади. Томас Баррак, шунингдек, одил судловга тўсқинлик қилишда ва ёлғон гувоҳлик беришда айбланган. Барракнинг ўзи айбловларни рад этди.Маълумот учун АҚШ ҳукумати бошқа давлатларнинг манфаатлари учун ишлайдиган компаниялар ва одамлардан «хорижий агентлар» сифатида рўйхатдан ўтишни ва ҳар олти ойда бир марта даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисобот беришни талаб қилади.АҚШ ҳукумати, шунингдек, Баррак кампаниясининг собиқ раҳбари 27 ёшли америкалик Мэттью Граймзни БАА манфаатлари учун лоббичиликда айблади, шунингдек, тергов маълумотларига кўра, 43 ёшли БАА фуқароси Рашид ал Малик воситачи сифатида иш олиб борган.Баррак ва Граймз Жанубий Калифорнияда ҳибсга олинган. Малик озодликда қолмоқда, у Яқин Шарқда. Малик илгари Лос-Анжелесда яшаган, аммо 2018 йилда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан сўроқ қилинганидан уч кун ўтгач, АҚШни тарк этган.Томас Баррак — Дональд Трампнинг эски энг яқин дўстларидан бири. АП хабарига кўра, Баррак Трампнинг жиноий жавобгарликка тортилган шерикларининг узун рўйхатидаги энг сўнгги шахс.Мавзуга доир: АҚШда «Воэнторг» раҳбарининг собиқ ўринбосари 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. У 20 йилга ҳукм қилиниши мумкин эди, аммо тергов билан келишув тузди

Manba: Daryo