Тошкент кўчаларидаги қоидабузарликни қайд этувчи Tracker ҳақида маълумот берилди

Ўз 15
Ижтимоий тармоқда «Пойтахт кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги мослама» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. ЙҲХББ видео юзасидан маълумот берди. Фото: ЙҲХББИжтимоий тармоқларда Tracker русумли 01 779 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилининг том қисмига ўрнатилган мослама акс этган видеолавҳа тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.Қайд этилишича, мазкур мослама қоидабузарлик ҳолатларини қайд этишга мўлжалланган. Ҳозирда синов тариқасида қўлланилиб, тажрибадан ўтказилмоқда.Тажриба якунланиб, мосламадан амалиётда фойдаланиш бошланганда қўшимча маълумот берилиши таъкидланган.Бундан аввал Тошкентда ЙПХ ходимлари ҳайдовчини ургани ҳақидаги хабарлар юзасидан ЙҲХББ маълумот бергани, Ўзбекистондаги барча фоторадарлар ва камераларнинг жойлашуви маълум қилингани ҳамда Тошкент шаҳри бўйича мавжуд онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва камералар тўғрисида маълумот берилгани ҳақида хабар берилганди.

Manba: Daryo