Россия Тошкент вилоятидан импорт қилинадиган помидор ва қалампирга тақиқ қўйди

Ўз 19
Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати («Росселхознадзор») 22 июлдан Тошкент вилоятида етиштирилган помидор ва қалампир импортини тақиқлаб қўйди. Фото: «Дарё» / Мадина НурманУшбу тақиққа мазкур вилоятдан келтирилган маҳсулотларда помидор жигарранг бужмайиш вируси (Tomato brown fruit virus) ва пепино мозаика вируси ((Pepino mosaic virus) аниқлангани сабаб бўлган.22 июлгача юкланган партиялар фитосанитар экспертизадан ўтказилганидан кейин мамлакат ҳудудига олиб кирилишига рухсат берилади.Қайд этилишича, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан тегишли тадқиқот натижалари ва вируслардан холи бўлган корхоналарнинг аниқ рўйхати юборилганидан кейин рухсат бериш масаласи Россия томонидан кўриб чиқилади.Аввалроқ Россияда Бухородан помидор ва қалампир импорт қилишга чеклов қўйилгани ҳақида хабар берилганди.Эслатиб ўтамиз, жигарранг бужмайиш вируси аниқлангани сабабли «Росселхознадзор» 2020 йил 26 ноябрдан бошлаб Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлаган эди. Кейинроқ қуритилган ўрик партиясида ҳам хавфли зараркунанда (капр қўнғизи) аниқлангач, «Росселхознадзор» Фарғонадан барча турдаги ўсимлик маҳсулотлари импортини тақиқлади. Россия томони шу каби тақиқларни Навоий ва Қашқадарё вилоятида етиштирилган маҳсулотларга ҳам жорий этган.Россия 2021 йил апрель ойидагина Ўзбекистондаги 17 та корхонадан помидор ва қалампир олиб кирилишига рухсат берганди.

Manba: Daryo