Масжидга келган бош вазир, талабалар томонидан ясалган кибер от, Дубайдаги музли ҳаммом терапияси. 21 июль суратлари

Ўз 10
21 июль куни олинган сара суратларни тақдим этамиз. Ҳиндистонда ёш мусулмон Қурбон ҳайити кунлари дуо қилмоқда.Фото: Getty Images Россиянинг бир нечта минтақаларида йирик ўрмон ёнғинлари содир бўлди. Ёқутистон ва Карелияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ёнғиндан ҳосил бўлган тутун туфайли федерал магистрал йўлда транспорт ҳаракати чекланди.Фото: «ТАСС»Мавзуга доир: Россия ўрмонларидаги ёнғинлар Ўзбекистондаги об-ҳавога таъсир кўрсатадими? Хитойнинг Ҳенан провинциясида сув тошқинларидан камида 25 киши ҳалок бўлди, яна етти киши бедарак йўқолган.Фото: Getty ImagesМавзуга доир: Хитойда сув тошқини туфайли 100 минг киши эвакуация қилинди, метрони сув босиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди (видео) Ўрмон ёнғинлари тутуни туфайли тўқ сариқ рангда кўринаётган қуёш Нью-Йорк шаҳридаги Озодлик ҳайкали орқасида турибди.Фото: Reuters Ҳиндистон жанубидаги Ченнай шаҳридаги масжидга боришдан олдин кўз қовоқларига сурма сураётган бола.Фото: EPAМавзуга доир: Фото: Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қандай кутиб олинди? Токиода елканли қайиқлар спорти бўйича Олимпия мусобақасига тайёргарлик жараёни.Фото: Getty ImagesМавзуга доир: Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма олган ўзбекистонлик енгил атлетикачилар президент ваъда қилган мукофот пулини олмагани ҳақидаги хабар рад этилди Мусулмонларнинг Қурбон ҳайити байрамида боласини юқорига отиб ўйнатаётган фаластинлик.Фото: Reuters Бельгияда мамлакатнинг асосий байрами – Миллий кун нишонланди.Фото: AP Photo Қозонда Исонинг онаси куни нишонланиши муносабати билан марш уюштирилди.Фото: «ТАСС» Москва вилоятида миналарни қидириш ва уларни зарарсизлантириш бўйича мусобақанинг финал босқичи якунланди.Фото: «ТАСС» Колумбияда янги норозилик намойишлари бошланди.Фото: EPAМавзуга доир: АҚШда Капитолийга бўлган ҳужумнинг биринчи иштирокчиси қамоққа ҳукм қилинди Британия ва Франция ҳукумати ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтиришга келишиб олди. Душанба куни Буюк Британияда яшаш учун 430 дан зиёд одам Ла-Маншни кесиб ўтди.Фото: Getty Images Токио-2020 Олимпиадаси олдидан сув спорти марказида сувга шўнғиш машғулотлари ўтказилди.Фото: Reuters Кемерон Смит Шотландиянинг Ангус қирғоғидаг ғорлар тармоғининг бир қисмини ташкил этувчи Мобининг ғорини ўрганмоқда.Фото: ПА Тель-Авив университетида киберҳафталик конференциясида намойиш этилган, ташлаб юборилган электрон қисмлардан ясалган кибер отнинг боши.Фото: Reuters Англия Соғлиқни сақлаш хизмати жазирама об-ҳаво жума кунигача давом этишидан аҳолини огоҳлантирди.Фото: Getty ImagesМавзуга доир: Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши кутилмоқда Қозонда қурбонликка тайёрланган қўйлар чорва моллари бозорида йиғилиб турибди.Фото: Reuters Лондонда коронавирус бўйича чекловлар бекор қилинганидан сўнг «Озодлик куни» намойишида қатнашаётган одам.Фото: Reuters Канадан бош вазири Жастин Трюдо Ҳайит байрамида Ҳамилтондаги масжидга ташриф буюрди.Фото: Reuters Токио Олимпиадасидаги футбол мусобақасининг «Ф» гуруҳидан ўрин олган Хитой ва Бразилия учрашувидан олдин стадион ичида юзига ниқоб кийиб ўтирган ёш мухлис.Фото: Reuters Колумбияда Мустақиллик куни ҳукуматга қарши намойишлар пайтида полиция томон болта кўтариб келаётган намойишчи.Фото: Reuters Хитойнинг марказий Ҳенан провинциясида кучли ёмғир оқибатида содир бўлган сув тошқини оқизиб кетган машиналарини томоша қилаётган одамлар.Фото: AFPМавзуга доир: Фото: Наманганда сел оқизиб кетган автомобиллар Дубайда музли ҳаммом терапиясида қатнашаётган эркак. Машқ давомида 100 килограмм муз идишга солинади.Фото: EPA Токио Олимпиадаси бошланишидан олдин Юменошима камондан отиш майдонида машғулот ўтказаётган камончилар.Фото: Reuters Шимолий Рейн-Вестфалия ерида кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳарчадаги сув босган уйдан сув чиқариб ташлаётган немис аскари.Фото: ReutersАввалги кунларнинг фотогалереялари:Ҳайитни нишонлаган дунё мусулмонлари, космосни забт этган иккинчи миллиардер, қондан тозаланаётган Фаластин кўчалари. 20 июль суратлари Арафотдаги мусулмонлар, қурбонликка аталган туя, коронавирус чекловларидан халос бўлган инглизлар. 19 июль суратлари Асов отни жиловлаётган аёл, Ғазодаги ҳарбий ёзги лагер, Токиодаги ҳақиқатга айланувчи туш. 16 июль суратлари Вертолёт назоратидаги Тошкент, Германиядаги ҳалокатли сел, судда хонандани қўллаган мухлислар. 15 июль суратлари Йирик конференцияга тайёргарлик кўраётган Тошкент, Косонсой дўлидан тирик қолган қарға, Римда ўтказилган чемпионлик паради. 13 июль суратлари Қурбон ҳайитига тайёргарлик, «Толибон»га қарши уруш очган собиқ мужоҳидлар, тўнкарилиб тушган танк. 12 июль суратлари Селда қолган аёллар, биринчи космик турист, коммунистлар қарши қўзғолон. Ҳафта суратлари

Manba: Daryo