Instagram: Севинч кимга турмушга чиқади? Юлдуз Усмонова байрамни қандай нишонлади? Фарруҳ Зокиров ва Умидахон дуэт куйлади

Ўз 58
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.Зоҳиршоҳ Жўраев янги қўшиғига ишланган клип тизерини саҳифасига жойлади. Клипда бош ролларни боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ва актриса Райҳон Асадова ижро этган.Таниқли туркиялик хонанда Таркан қизи Лейла билан тушган суратини саҳифасига жойлади. Фото: InstagramДилфуза Исмоилова «Бир зум ТВ» YouTube каналига интервью берди. Хонанда интервьюда ўзига ҳеч қандай унвон керак эмаслиги, халқ меҳри унинг учун ҳамма нарсадан устун эканлиги ҳақида гапирди.Хонанда Лола Шереметьево аэропортида фарзандларини кутиб олди. Фото: InstagramМиллий театр актрисалари Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсуповани бориб кўрди.Озода Нурсаидова Истанбулдан кўриниш берди. Фото: InstagramНилуфар Усмонова саҳифасига оилавий видео жойлади. Ушбу қисқа видеода Юлдуз Усмонова онаси, опаси ва бошқа яқинлари билан байрамни нишонлаётгани акс этган.Баҳора Арслонова қизи Валидахоннинг олти ойлик бўлганини фолловерларига маълум қилди. Фото: InstagramЎзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров хонанда Умидахон билан дуэт куйлади. Қўшиқ «Ота шукронаси» деб номланади.Саиф Али Хоннинг қизи Сара ўз кузатувчиларини Ҳайит билан табриклаб, янги оилавий суратни саҳифасига жойлади. Ушбу суратда актёрнинг барча фарзандларини кўриш мумкин. Фото: InstagramХонанда Севинч жонли эфир орқали фолловерларининг саволларига жавоб берди. Жонли эфирда хонандага «Қачон турмушга чиқасиз?» қабилидаги саволлар ҳам берилди. Севинч ҳозирда жуда кўп совчилар келаётгани, аммо у алданишдан қўрқишини, яхши инсонни учрацагина оила қуриши мумкинлигини айтиб ўтди.Аҳад Қаюм ҳамда блогер Дониёр Қаюмов ниқоб тақиб юришнинг аҳамияти акс эттирилган ҳазиломуз видеоролик тайёрлади.Мавзуга доир:Instagram: Машҳурларнинг байрам табриклари, Азиза Ёқубовага турмуш ўртоғининг сюрпризи, Мурод Хонтўраевнинг ўлим ҳақидаги фикрлари Instagram: Қимматбаҳо машина харид қилган Зиёда, 61 ёшида ўғилли бўлган Эркин Комилов, журналист туғилган кунида жам бўлган юлдузлар Instagram: Фарғоналик миллионер онасининг туғилган кунида қўшиқ куйлаган Юлдуз Усмонова, 10 йилдан сўнг АҚШдан қайтган хонанда, «Миллий» каналидан кетган Шаҳзода Instagram: АҚШга кетган Жаҳонгир Аҳмедов, фарзандли бўлган «Шарқ» гуруҳи, савоб ишга қўл урган Жаҳонгир Позилжонов Instagram: Президент исми билан номланадиган вилоят ташкил қилишни сўраган Аҳад Қаюм, мактабда «уччи» бўлган Муниса Ризаева, фолловерларини қўрқитган Феруза Норматова

Manba: Daryo