Ижтимоий тармоқларда вакцина бўйича саволлар билан юзланган профессор видеоси юзасидан Инновацион ривожланиш вазирлиги баёнот берди

Ўз 30
Тошкент Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази директори, профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг ижтимоий тармоқларда видеомурожаати тарқалди. Видео юзасидан Инновацион ривожланиш вазирлиги баёнот берди.Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази директори, профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқаган видеомурожаатида Ўзбекистонда амалга оширилаётган оммавий вакцинация жараёнларида қўлланилаётган Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яратилиш босқичлари ҳақида маълумотлар йўқлигини айтиб, ушбу вакцинанинг қўлланилишининг мақсадга мувофиқлигини шубҳа остига олган.Вазирликнинг қайд этишича, Ибодуллаевнинг эътирозлари ноўрин ва ҳақиқатга умуман тўғри келмайди, у томонидан тарқатилган видеоматериаллар Ўзбекистонда амалга оширилаётган оммавий вакцинация жараёнларида аҳолини чалғитишга хизмат қиляпти.«Профессор Ибодуллаев илмий журналлардаги маълумотларни ўрганмай, мазкур вакцина ҳақида ҳеч қаерда маълумотлар берилмаган деб халқимизнинг кўнглига ғулғула солмоқда. Демак, профессор томонидан берилган саволларга жавоб берамиз.1. ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси устида олиб борилган тадқиқотлар ҳақида нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этилганми?Айнан Ибодуллаев тилга олган нуфузли халқаро «The Lancet» тиббиёт журналида мазкур вакцинанинг биринчи ва иккинчи фаза синовлари тўғрисидаги мақола жорий йилнинг 24 март куни чоп этилган: https://doi.org/10.1016/С1473-3099(21)00127-4.3-фаза клиник синовлари бўйича маълумотлар қуйидаги ҳаволада берилган: https://clinicaltrials.gov/ct2/show/NCT04646590Бундан ташқари мазкур вакцинанинг турли штаммларга қарши таъсири ҳақидаги мақола нуфузли Cell Research (CR) халқаро илмий журналида ҳам чоп этилган: https://www.nature.com/articles/s41422-021-00514-9.2. Нима учун мазкур вакцина яратилиши тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмади?Тўғри, Россия телевидениеси ўз вакцинасини жуда катта тарғиботи билан шуғулланди. Лекин у пиардан бошқа нарса эмаслигини З. Ибодуллаев ўзи ҳам жуда яхши билади. Бу борада профессор ўз чиқишларида кўп гапирган. Хусусан, Россия фармацевтик компанияларнинг қўллаб-қувватлови билан ташкил этилаётган конференциялар, чоп этилаётган мақолаларнинг қай мақсадларда амалга оширилаётгани ҳақидаги профессорнинг фикрларини қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин: https://kun.uz/ru/news/2021/01/23/professor-zarifboy-ibodullayev-vo-vse-napravleniya-nashey-meditsiny-pronik-lobbizm.Ўз навбатида ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг юртимизга кириб келиши, учинчи босқич синовларида Ўзбекистоннинг иштирок ҳақидаги мақолалар, кўрсатувлар ОАВда кенг ёритилган. Қуйида вакцинанинг юртимизга кириб келиши ва тадқиқотлар хронологияси ва улар ҳақида ОАВда чиққан айрим материалларга ҳавола берамиз. ОАВларида чиққан барча материалларга ҳавола беришнинг битта баёнотда имкони йўқ, чунки улар жуда кўп бўлган.2020 йилнинг август ойида Ўзбекистон-Хитой ўртасида вакцина хариди бўйича музокаралар ўтказилди:ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/14946 ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/14960 2020 йилнинг 21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар академияси Микробиология институти ва Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди.ҳттпс://дарё.уз/.../озбекистонда-коронавирусга-қарши.../ https://xs.uz/uzkr/42541 ҳттпс://узпҳармагенcй.уз/.../узбекистонда-ҳитож... ҳттпс://юз.уз/.../озбекистонда-коронавирусга-қарши... ҳттп://ҳудуд24.уз/%Д1%9Эзбекистонда-коронавирусга-%Д2.../ ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/21791 ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/16298 Мутасаддилар томонидан берилган интервьюлар:https://uznews.uz/uz/article/25995/ ҳттпс://дарё.уз/.../озбекистонда-хитой-вакцинаси.../ ҳттпс://дарё.уз/.../синовда-оила-азоларим-ҳам.../ 2020 йил 19 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази томонидан сифат назорати текширувларини ўтказиш учун тақдим қилинган вакцина, плацебо намуналари ва тегишли стандартлар ҳамда реагентлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги давлат маркази томонидан қабул қилинди.ҳттпс://хс.уз/.../озбекистонда-кҳитож-вакцинасининг... https://uznews.uz/uz/article/26612/ 2020 йил 10 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг учинчи синов босқичига старт берилди.ҳттпс://тезнеwс.уз/.../озбекистонда-вакcзинаcзия... https://www.gazeta.uz/uz/2020/12/10/vaccine/#! ҳттпс://кун.уз/.../озбекистонда-коронавирусга-қарши... ҳттпс://азон.уз/.../коронавирус-узбекистонда-вакcинанинг-уч ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси тадқиқотларининг бориши ҳақида:ҳттпс://дарё.уз/.../озбекистонда-коронавирусга-қарши.../ ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/32257 ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/31508 ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/35426 ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/30376 ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/30170 ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/30084 ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/28378 2021 йил февралда Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва саъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишилгани билдирилди:ҳттпс://т.ме/мтркузоффиcиал/34545 https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/17/zf-vaccine/#! ҳттпс://юз.уз/.../озбекистон-хитой-вакцинасининг... 1 март куни Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди. Рўйхат рақами – DV/Х 08646/03/21ҳттпс://кун.уз/.../озбекистонда-коронавирусга-қарши-илк... ҳттпс://уза.уз/.../озбекистон-коронавирусга-қарши-илк... ҳттп://узпҳармагенcй.уз/.../озбекистонда-коронавирусга... Шунингдек, ўзбек–хитой вакцинаси бўйича маълумотларни ҳттпс://т.ме/вакцинаузб Telegram-канали орқали олишингиз ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тақдим этилган махсус дайжестдан (https://online.pubhtml5.com/fkya/hind/) танишишингиз мумкин.3. ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини яратишда Ўзбекистон олимларининг ўрни қандай?ZF-UZ-VAC 2001 вакцинанинг 3-босқич синовларида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти илмий жамоаси иштирок этган. Синовларга инновацион ривожланиш вазири, академик, генетик-олим Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлик қилган. Тадқиқот ишларида Илғор технологиялар марказининг қатор олимлари – биология фанлари доктори, профессор Шаҳло Турдиқулова, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев, биология фанлари номзоди Дилбар Долимова, илмий ходимлар Музаффар Мўминов, Аброр Абдураҳимов ҳамда Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Эркин Мусабоев раҳбарлигидаги тиббиёт ходимлари иштирок этган.4. Плацебо назоратли тадқиқотлар ўтказилдими?2020 йил 19 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази томонидан сифат назорати текширувларини ўтказиш учун тақдим қилинган вакцина, плацебо намуналари ва тегишли стандартлар ҳамда реагентлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги давлат маркази томонидан қабул қилинди. 2020 йил 10 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг учинчи синов босқичи бошланди ва тадқиқот ишлари давом этмоқда. Ўз навбатида ҳозирда жаҳонда мавжуд барча вакциналарнинг 3-босқич синовлари давом этаётганини маълум қиламиз.5. Вакцина коронавируснинг қайси штаммларига қарши таъсир қилади?Cell Research (CR) халқаро илмий журналида «SARS-CoV-2 вируси мавжуд вариантларининг инактивланган ва RBD-суббирлик вакциналарига гуморал иммун жавоби» (Humoral immune response to circulating SARS-CoV-2 variants elicited by inactivated and RBD-subunit vaccines) номли мақола чоп этилди. Мақолада COVID-19 билан касалланган беморлар, соғлом инсонлар ва мазкур икки вакциналар билан эмланган шахсларнинг қонидан олинган плазмаларнинг самарадорлиги «африканча» штаммга нисбатан текширилган. Инактивланган ва рекомбинант вакцина билан эмланганлар ва касалликка чалинган шахсларнинг плазмаси олиниб, ҳақиқий вирус ва псевдо вирусни нейтраллаш (зарарсизлантириш) in vitro тестлари ўтказилганда, рекомбинант ZF-UZ-VAC2001 вакцинасида ушбу мутант вариантни зарарсизлантириш хусусияти нисбатан юқори эканини тасдиқлаган. Шунингдек, мақолада D614G мутант варианти (ушбу вариант айни дамда бутун дунёда тарқалган бўлиб, доминант вариант ҳисобланади) назорат сифатида олинган бўлиб, вакциналарнинг ушбу вариантни нейтраллаш кўрсаткичи тест вариантлариникидан ҳам баландроқ эканлигини кўришингиз мумкин.Тадқиқотлар ZF2001 вакцинаси COVID-19 вирусининг айни вақтда дунёда тарқалган африканча (501Y.V2) ва британча (D614G) вариантларидан ҳимоя қила олишини тасдиқламоқда. Ҳозирда олимлар Ҳиндистондан тарқалган дельта-вариант устида ҳам тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Лаборатория текширувлари вакцинацияланган одам зардоби ҳам, ҳайвонлар зардоби ҳам дельта вариантга қарши ҳимояланганини намоён этган. Айни пайтда маълумотлар таснифланмоқда ва мақола яқин кунларда чоп этилиши кутилмоқда.6. Ўзбекистондан ташқари қайси давлатда мазкур вакцина билан неча киши эмланди?ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан Хитойда ҳозирда 100 миллион аҳоли эмланган.7. Нима учун Ўзбекистон ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг ҳаммуаллифи ҳисобланади?Хитой ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида илм-фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик бўйича келишув имзоланган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистон хитойлик олимлар билан ҳамкорликда 4 миллион доллар қийматидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.Коронавирус пандемияси эълон қилинганидан сўнг 2020 йилнинг март ойидан Инновацион ривожланиш вазирлиги очиқламаслик шарти билан Хитой Фанлар академияси ва Анҳуи Zhufei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан яратилаётган рекомбинант оқсил вакцинаси бўйича тадқиқотларида иштирок этди. Шу боис ҳам мазкур вакцинанинг 3-босқич тадқиқотлари Ўзбекистонда ўтказиш келишувига эришилган эди. 3-босқич клиник синовларининг ўзи катта тадқиқот саналади. Бу тадқиқотларда Ўзбекистон томонидан 100 дан ортиқ олим ва шифокорлар иштирок этган. Ушбу клиник синов тадқиқотлари ўта мураккаб илмий жараён бўлиб, унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига тўлиқ риоя этиш талаб этилади.Шу боис ҳам Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ZF2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани, шунингдек клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссасини инобатга олиб, Ўзбекистон мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида тан олинди.Қуйидаги мақолада Ўзбекистоннинг Хитой томонидан мазкур вакцинага ҳаммуаллиф сифатида тан олингани ҳақида ёзилган: http://www.zflongkema.com/news/qyyw/2021-04-06/194.ҳтмлВакцина ҳаммуаллифи сифатида тан олиниш мамлакатимизга кўплаб янги имкониятларни тақдим этмоқда. Юртдошларимизни коронавирусга қарши эмлаш жаҳондаги вакцина ишлаб чиқарувчилар таклиф этган қийматдан анча арзонга тушмоқда. Мазкур вакцина хитойлик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонни ҳаммуаллиф деб тан олгани боис устувор тарзда етказиб бериляпти ва бунда Ўзбекистон томони фақат ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва транспортировка харажатларини қоплаяпти. Бундан ташқари, Хитой Фанлар академияси ва Анҳуи ЗҳифеиЛонгcом Биопҳармаcеутиcал компанияси билан ҳозирда вакцинани биргаликда тижоратлаштириш бўйича келишувларга эришилди. Яъни вакцинани хорижий мамлакатларга экспорт қилишдан тушган даромаднинг 30 фоизи Ўзбекистонга тегишли бўлади. Бу — пандемия ҳали-ҳамон инсониятни таҳликада тутиб турган бир пайтда дунёнинг кўплаб давлатлари ҳавас қилгулик муваффақият», – дейилади вазирлик баёнотида.Мавзуга доир:ЖССТ эмизикли оналарга COVID-19 га қарши эмланишни тавсия қилди «Эмланувчига ноқулайлик бўлмаслиги учун игна алмаштирилган». Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг вакцина олиши вақтидаги баҳсли ҳолатга изоҳ берилди (видео) Ўзбекистон СЭОМ бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов вакцина ҳақидаги миш-мишлар сабаб аҳолига мурожаат қилди Вакцинага ишонмаётганлар, эмлангач коронавирусга чалинганлар, бошқа вакцинани кутаётганлар. Ўзбекистонликлар нима учун эмланишни хоҳламаяпти?

Manba: Daryo