Янги Jeep йўлтанламаси сув остида ҳам ҳаракатлана олади

Ўз 9
Янги Jeep Wrangler Xtreme Recon йўлтанламаси 85 сантиметргача чуқурликдаги сув тўсиқларини босиб ўтиши мумкин, бироқ келажак Jeep’и сув остида ҳам ҳаракатланишга қодир бўлади, деб ёзади IXBT. Фото: IXBTJeep компаниясига эгалик қилувчи Stellantis электромобилининг тақдимоти давомида тўлиқ сув остида бўлса-да, ёритиш тизимлари ишлаётган Jeep Wrangler автомобилининг тизер-тасвири эълон қилинган эди. Келажакда бу ҳақиқатга айланиши мумкин.«Эҳтимол, бу 2030 йилдан кейин амалга ошса керак, аммо билмадим, кўплаб фанат ва ишқибозлар бу ҳақида сўрамоқда. Jeep ҳамжамиятида бир нечта телба, жуда ҳайратланарли инсонлар бор бўлиб, ҳозирда улар ички ёнув двигатели билан шу каби ишларни амалга оширмоқда. Шундай экан, аккумуляторли электромобил нималарда қодир бўлишини тасаввур қилишингиз мумкин», — дейди Jeep бош директори Кристиан Менье.Электромобилларнинг ҳаво кирадиган панжаралари ва газ чиқарадиган трубалари йўқ, шу сабабли назарий жиҳатдан қурилмалар ишончли ҳимояланса, улар сув остида ҳам ишлай олади.Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрида Jeep’нинг Лондондаги Европа офиси дунёдаги энг экстремал «стейкейшн-мотел»ни очганди. Унда биргина номер бор, бироқ у ердан 70 метр баландликда — The О2 Arena кўнгилочар комплексининг таянч устунларида жойлашган.Мавзуга доир:Corvette моторига эга «махлуқсимон» Jeep Gladiator тақдим этилди АҚШда 40 дюймли олтита ғилдирак ўрнатилган экстремал Jeep сотувга қўйилди (фото)

Manba: Daryo