Саратоннинг эътиборсиз қолдириш мумкин бўлмаган дастлабки 10 та белгиси

Ўз 59
Барчага маълумки, саратон касаллигидан вафот этаётган беморлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Сабаби кўпчилик касалликнинг илк аломатларига эътиборсизлиги туфайли ҳаётини хавф остида қолдиради. Фото: IZСаратоннинг умумий белгилариГемоглобин даражасининг камлигиГемоглобин – бу кислородни тана аъзоларига етказиб берадиган қондаги оқсилдир. Гемоглобин даражасининг кескин пасайиши саратон касаллигининг белгиси бўлиши ҳам мумкин. Бирор сабаб туфайли таҳлил учун қон топширган ҳар қандай бемор, энг аввало, гемоглобин даражасига эътибор қаратиши лозим. Борди-ю, гемоглобин атиги 70-80 даражани ташкил этса, дарҳол онкологга мурожаат қилиш зарур.ОғриқТанада кузатиладиган ҳар қандай оғриқнинг, албатта, сабаби бор. Масалан, орқа қисм одатда ноодатий ёки нотўғри жисмоний ҳаракатлар туфайли оғрийди. Масалан, спорт билан шуғулланишни истаган, аммо мураббийсиз мустақил машқ қилишга қарор қилган инсон жисмоний томондан танани зўриқтириб қўйиши шубҳасиз. Шунингдек, оғриқ сабабсиз пайдо бўлса, узоқ вақт давомида ўтиб кетмаса ва дори воситалари ёрдамида бартараф этилмаса, шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.Вазн камайишиУшбу аломат кўпинча касалликнинг кейинги босқичларида намоён бўлади, аммо эртароқ пайдо бўлиши ҳам мумкин. Стрессли ҳолат, парҳез тутиш ва спорт билан шуғулланмасдан ҳам вазн камайиши тўсатдан кузатилса, бу онколог билан боғланиш учун муҳим сабабдир. Беморнинг иштаҳаси йўқолади ва сувсизлик туфайли вазн тезлик билан камайиб боради. Бу асосан ўсманинг тананинг бошқача ишлашига олиб келиши сабабли содир бўлади, яъни метаболизмни бузади ва кўп миқдорда вазн йўқотишига олиб келади. Тўсатдан сезиларли даражада озиш – гўзаллик белгиси эмас, балки саратоннинг илк аломатларидан биридир.ҲолсизликСаратоннинг дастлабки босқичларида бемор одатий кундалик ишдан сўнг тезда чарчаши мумкин. Бу ўсманинг танани заҳарлаши, уни биологик фаол моддалар ишлаб чиқариши ва одатдаги жараёнларни ўзгартириши сабабли содир бўлади.Тез-тез касалликка чалинишСаратон касаллигининг бошланиши билан беморнинг иммунитети заифлашади ва вирус ҳамда инфекцияларга қарши кураша олмайди. Борди-ю, иссиқ мавсумда ҳам тез-тез касал бўлиш кузатилса, айниқса, кондиционер туфайли бўлмаса, шифокор текширувидан ўтиш зарур. Ушбу аломат ҳам саратоннинг дастлабки босқичида ўзини намоён қилиши мумкин, аммо уни фарқлаш бироз қийин бўлади.СариқликЗаҳарланиш ёки бирон бир жиддий касаллик бўлса, жигар ўз вазифасини тўлиқ бажаришни тўхтатади, ҳажмининг катталашиши унга халақит беради. Ушбу вазиятда тери рангсизланади ва сарғимтир тусга кира бошлайди. Баъзида касаллик аломати сифатида тери қораяди ва сочлар тез ўсиши ҳам мумкин.Саратоннинг алоҳида белгилариТерининг қалинлашувиБуни кўкрак қафаси терисида аниқлаш осон, бошқа ҳолларда фақатгина шифокор ёрдамида ҳолатга ойдинлик киритиш мумкин. Аммо тери остида шиш пайдо бўлса, кечикмасдан шифокорга мурожаат қилиш зарур.Қон кетишиҚон кетиши ички органларнинг нотўғри ишлаётганининг белгисидир. Йўтал, қайт қилиши вақтида қон кетиши мумкин, бунга, албатта, эътиборли бўлиш лозим. Шунингдек, тананинг кўкариши ҳам саратоннинг белгиси бўлиши мумкин. Жароҳатлардан сўнг кўкаришлар бир неча ҳафта ичида йўқолмаса, бу ҳам организмдаги қандайдир муаммодан дарак беради.Йўтал ва хириллашЙўтал ва овознинг ўзгариши нафас олиш тизимида ривожланаётган саратонни кўрсатиши мумкин, айниқса у қон билан кузатилаётган бўлса. Албатта, бундай аломатларга яллиғланиш ва юқумли касалликлар сабаб бўлиши мумкин, аммо бунинг олдини олиш яхшироқдир. Агар йўтал ва нафас қисилиши икки ҳафтадан кўпроқ давом этса, шифокорга мурожаат қилиш керак.Холларнинг кўпайишиАгар хол ҳеч қандай сабабсиз ўсишни бошласа, шакли ва рангини ўзгартирса,  уни шифокорга кўрсатиш зарур. Эҳтимол, бу хол эмас, балки тери саратони касаллигидир. Агар терида ғалати излар ёки нотекис холлар пайдо бўлса, онкологга мурожаат қилиш тавсия этилади.Мавзуга доир:Хавфли қуёш: Тери саратони ва унинг сабаблари ҳақида муҳим маълумотлар Организмда саратон ривожланаётганидан дарак берувчи 9 симптом Саратоннинг олдини олиш учун нима ейиш ва емаслик керак?

Manba: Daryo