Номдор рақибларни таслим этаётган ўзбекистонлик ёш шахматчилар, Токиога етиб борган Ўзбекистон делегацияси ва Еврокубокларда иштирок этадиган клубга ўтган Игорь Сергеев. Энг сўнгги спорт янгиликлари

Ўз 21
Дунё ва ўзбек спортига оид 20 июль кунининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.ЎзбекистонЎзбекистон делегацияси Токио—2020 Олимпиадасида қатнашиш учун Япония пойтахтига йўл олди. 19 июль куни Ўзбекистон олимпия делегацияси тантанали равишда кузатиб қўйилди. Кузатиш маросимида Бош вазир Абдулла Арипов, сенат раиси Танзила Норбоева ва бошқа қатор мутасаддилар иштирок этди. 19 июль оқшомида ўзбекистонлик олимпиячилар Токиога етиб борган. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг очилиш маросими 23 июль куни бўлиб ўтади. Фото: МОҚ Фото: МОҚ Фото: МОҚРоссиянинг Сочи шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда. 1/32 финалда Жавоҳир Синдоров перулик Хорхе Корини 1,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди. 15 ёшли гроссмейстер 1/16 финалда польшалик Кацпер Пиорунга қарши дона суради. Нодирбек Абдусатторов эса Аниш Гири билан тай-брекда куч синашди ва рақиби устидан сенсацион ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа ўзбекистонлик ёш шахматчилар Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалига йўл олди. Фото: FIDEЎФА футбол агентлари ишини тартибга солмоқчи. ЎФА томонидан «Футбол спорт тури бўйича воситачилар (агентлар) билан ишлашга доир регламент» ишлаб чиқилиб, 2021 йилнинг сентябрь ойидан амалиётга жорий этиш режа қилинган.«Ушбу регламентни ишлаб чиқишдан асосий мақсад агентлик соҳасини тубдан ислоҳ қилишдан иборат. Ҳозирги кунда агентлар орасида ёш футболчиларнинг келажагини ўйламай, уларнинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда, моддий манфаат кўраётгани кўп учрамоқда. Ана шундай ҳолатларга чек қўйган ҳолда, агентлар ишида шаффофлик ва ҳалоллик, шунингдек, профессионал ёндашувни таъминлаш катта аҳамият касб этади. Истеъдодли футболчиларнинг даражаси ва маҳорати ошиши ҳамда футболимиз ривожига ҳисса қўшиши агентлик фаолиятининг устувор вазифаси бўлиши талаб этилади. Бу борада Европанинг футболи ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳам ўрганиб чиқиляпти. Ҳозирги кунда ЎФА мутахассислари томонидан мазкур регламент лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли, ўзбек футболига ҳамда мазкур соҳага бефарқ бўлмаган мутахассислардан футбол агентлари йўналишини тартибга солиш борасида ўз таклиф ҳамда фикр-мулоҳазаларини жорий йилнинг 10 августига қадар билдириш имконияти борлигини маълум қиламиз», — дейилади ЎФА баёнотида. Фото: «Тобол» ФКИгорь Сергеев Қозоғистон чемпионати пешқадами сафига ўтди. «Ақтобе»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини «Тобол»да давом эттиради. Бу ҳақда костанайликлар клуби матбуот хизмати маълум қилди. Сергеев янги жамоасида 77-рақам остида ҳаракат қилади. «Тобол» айни вақтда Қозоғистон чемпионатида етакчилик қилмоқда ва Конференциялар Кубоги саралаш босқичида қатнашмоқда. Сергеев 2021 йил бошида «Пахтакор»ни тарк этиб, «Ақтобе»га ўтганди.ЖаҳонБраҳим Диас «Милан»даги фаолиятини давом эттиради. «Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячини миланликларга яна ижарага берди. Икки йиллик ижара учун «Милан» 3 миллион евро тўлайди ва уни 22 миллионга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бироқ «Реал»да Диасни 27 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқи қолади. Диас 2020/21 йилги мавсумда итальян клубида 39 ўйин ўтказиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.Аввалроқ «Милан» «Челси» ҳужумчиси Оливье Жируни ўз сафига қўшиб олганди. Фото: «Милан» ФКФИФА футбол қоидаларига ўзгартириш киритиш мумкинлиги ҳақидаги хабарлар инкор этилди. Аввалроқ Нидерландия бўлиб ўтаётган ёш футболчилар ўртасидаги мусобақада бир қатор янги қоидалар синовдан ўтказилаётгани ва бу ФИФАнинг хоҳиши билан қилинаётгани хабар қилинганди. Бироқ ташкилот янгиликларда янграган ўзгаришлар ФИФА мутасаддилари томонидан кўриб чиқилмаётганини маълум қилди.БоксСупер оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа ва украиналик Олександр Усик ўртасидаги жанг санаси ва ўтказилиш жойи расман тасдиқланди. Унга кўра беллашув 2021 йилнинг 25 сентябрь куни Лондондаги «Тоттенҳэм Ҳоцпур» стадионида бўлиб ўтади. Мазкур арена 62 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Фото: DAZN

Manba: Daryo