Ник Жонас рафиқаси Приянка Чопранинг туғилган куни учун кутилмаган совға тайёрлади 

Ўз 13
Яқинда маҳоратли Болливуд актрисаси Приянка Чопра ўзининг 39 ёшини нишонлади. Муҳим сана шарафига актрисанинг турмуш ўртоғи Ник Жонас рафиқаси учун кичик сюрприз уюштиришга қарор қилди. Шундай қилиб, Ник ижтимоий тармоқларда актрисанинг оилавий архивидан бир қатор постлар жойлади. Фото: Harper’s BazaarЙиллар ўтиб кетганини пайқаш мумкин-у, аммо Приянка ҳамон ўша. Суратларнинг бирида ёш қизалоқ пушти рангдаги  миллий ҳинд либосида расмга тушган, аммо иккинчи сурат яқинда олинган бўлиши мумкин. Афтидан, актриса болалигидаги образини қайта тиклашга ҳаракат қилган. «Туғилган кунинг билан табриклайман, севгилим. Сен бу дунёда бор бахтга лойиқсан. Бугун ва ҳар куни», – дея таъсирли тилакларни ёзиб қолдирди Ник Жонас. Фото: Harper’s BazaarМавзуга доир:Приянка Чопра Max Factor брендининг халқаро махсус вакили бўлди Меган Марклнинг энг яқин дугонаси Приянка Чопра ҳақидаги қизиқарли маълумотлар (фото) Приянка Чопрани яқиндан билишга туртки бўлувчи у ҳақдаги аввал эълон қилинмаган 11 та маълумот Приянка Чопра муваффақиятга эришиш йўли ва бу йўлда дуч келган қийинчиликлари ҳақида мемуар китоб ёзди

Manba: Daryo