Германияда нацистлар концлагерида котиба бўлиб ишлаган 96 ёшли аёл суд қилинади

Ўз 20
Германияда 96 ёшли аёл Иккинчи жаҳон уруши йилларида Польша концлагерида сақланган 11 300 маҳбуснинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланиб суд қилинади. Бу ҳақда Итцехо шаҳар прокуратурасининг айблов хулосасига асосланиб, Welt нашри хабар берди. Фото: «РИА Новости»Нашрнинг ёзишича, аёл 18 ёшидан бошлаб 1943 йил июндан 1945 йил апрелгача Польшадаги Штуттгоф концлагери командирининг котибаси бўлиб ишлаган. Гумон қилинаётган жиноятлар пайтида у 21 ёшга тўлмагани сабабли аёл Итцехо вилояти вояга етмаганлар судига юборилади.Аёлга қарши очилган жиноий ишда 11 387 та қотиллик қайд этилган бўлиб, жабрланганларнинг еттитаси тирик қолган. Суд жараёни 30 сентябрда бошланади.Daily Mail нашрининг ёзишича, аёлнинг исми Ирмгард Фухнер. У Гамбург яқинида жойлашган Квикборн шаҳридаги қариялар уйида яшайди. Фухнернинг даъво қилишича, у лагерда одамлар газ билан ўлдирилаётганидан бехабар бўлган.Февраль ойида АҚШ ҳукумати Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Ноенгамме фашистлар концлагерининг «филиаллари»дан бирида қоровул бўлиб хизмат қилган 95 ёшли Фридрих Бергерни Германияга сургун қилганди.Spiegel нашрининг ёзишича, Бергер Германияга келганидан кейин аэропортдаёқ сўроқ қилинган. Унга нисбатан қотилликларга шериклик айби билан жиноий иш очилган, аммо кейинчалик иш ёпилган. Нашрнинг таъкидлашича, эркакнинг ёши ва соғлиғини ҳисобга олган ҳолда, суд ўтказиш эҳтимоли жуда паст бўлган.Мавзуга доир: СССР билан урушда Германиянинг мағлубиятига сабаб бўлган хато маълум қилинди

Manba: Daryo