Caviar компанияси қаҳва ҳидига эга iPhone 13 Eco’ни намойиш этди

Ўз 8
Caviar заргарлик компанияси асосий ўзига хослиги майдаланган қаҳва, табиий ваниль, атиргул барглари, Алп тоғи мойчечаги ва бўтакўзи бўлган iPhone 13 Eco’ни намойиш этди, деб хабар беради «Afisha.uz». Фото: CaviarСмартфон корпуси қизил ёғочдан ишланади, табиий материаллар эса таркибида биоцид, пластикатор ва эритувчилар бўлмаган моддалар ёрдамида бирлаштирилади.Янги коллекцияда жами тўртта модель тақдим этилган:Vanilla Coffee — майдаланган қаҳва ва ваниль зарралари билан; Alpine Cornflower — Алп тоғида ўсадиган бўтакўз; Spicy Rose — қуритилган атиргул барглари; Alpine Chamomile — марказида мойчечак жойлашган рангли композиция. Фото: CaviarCaviar мутахассисларининг маълум қилишича, маҳсулотларда фойдаланилган табиий ифорлар уч ойгача сақланиб туради. Белгиланган муддат тугагач эса смартфон эгаси ушбу ҳидни қайта тиклаш бўйича буюртмани амалга ошириши мумкин. Фото: Caviar Фото: CaviariPhone 13’нинг тўртта моделининг чекланган серияси 99 нусхадан иборат. Расмий нархлари эса қуйидагича:Alpine Cornflower — 5 520 доллардан; Spicy Rose — 5 520 доллардан; Vanilla Coffee — 5 680 доллардан; Alpine Chamomile — 5 750 доллардан. Фото: CaviarCaviar компанияси бунга қадар смартфон-танк — iPhone Т-34’ни, Россия президенти Владимир Путиннинг портрети ва имзоси акс эттирилган iPhone 6s’ни, АҚШ президенти Дональд Трамп шарафига тилла iPhone 7 каби ноёб моделларни тақдим этган.Мавзуга доир:Россияда космик нархли «космик» iPhone моделлари пайдо бўлди Россияда Mortal Kombat услубида яратилган iPhone 12 Pro пайдо бўлди

Manba: Daryo