Буюк Британияда ҳимоя ниқобларидан тўй либоси яратилди (фото)

Ўз 20
Буюк Британияда тўй маросимларини ўтказиш бўйича чекловлар бекор қилинган «озодлик куни»да бутунлай оқ рангли ҳимоя ниқобларидан  тайёрланган келиннинг ўзига хос либоси тақдим этилди, деб ёзади «Korrespondent.net». Фото: Instagram /@hitchedukЛибосда 1500 та қайта ишланган юз ниқоблари ишлатилган. Либосни дизайнер Том Силвервуд яратди ва уни Жемайма Хамбро модели тақдим этди. Фото: Instagram /@hitchedukЛибос атроф-муҳит ифлосланиши муаммосини намойиш этиши билан ҳам ўзига хосдир. Чунки оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Буюк Британияда ҳар ҳафта 100 миллион марта ишлатилган ниқоб ташланади. Фото: Instagram /@hitcheduk«Буюк Британиядаги тўйларнинг бугундан бошлаб қонуний чекловларсиз қайтишини кўрганимиздан жуда хурсандмиз. Ёзда минглаб тўйлар бўлиб ўтаётганлиги сабабли жуфтликлар эндиликда чекловлар бекор қилингандан кейин рақс майдончаларини, кўнгилочар жойларни ва табассум юзларига ярашган  фотосуратларни кутишлари мумкин», – дейди Hitched журналининг муҳаррири Сара Аллард.Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия тўйларга қўйиладиган барча чекловларни бутунлай олиб ташлаган, Шотландия эса 200 кишилик тўйларга рухсат берган. Фото: Instagram /@hitcheduk Фото: Instagram /@hitcheduk Фото: Instagram /@hitchedukМавзуга доир:Афсонавий Hermes сумкалари сабзавотлардан яратилди (фото) Исландиялик дизайнер желедан кийим яратди Италиялик дизайнер гелий билан тўлдирилган паркийимни яратди — у ҳаво шари каби уча олади

Manba: Daryo