2032 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳар номи маълум бўлди

Ўз 25
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2032 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Австралиянинг Брисбен шаҳри мезбонлик қилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақидаги қарор ХОҚнинг навбатдаги сессиясида эълон қилинган, дея хабар қилмоқда Inside the Games. Фото: Getty ImagesШу тариқа Австралия учинчи марта Олимпиадага мезбонлик қилади. Бундан аввал «яшил қитъа» 1956 йил (Мелбурн) ва 2000 йилда (Сидней) ёзги ўйинларни ўзида қабул қилганди.Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги ёзги ўйинлар Парижда (Франция), 2028 йилдаги Олимпиада эса Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтади.23 июль куни Токио—2020 Олимпия ўйинлари очилиш маросими бўлиб ўтади. 8 август куни мусобақа якунланади. Ўзбекистон делегацияси 17 та спорт тури бўйича 71 та йўлланмага эга бўлган.Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг ёзги Олимпия ўйинларидаги дебюти: Атланта — 1996 ҳақида

Manba: Daryo