Сақич чайнашдан бутунлай воз кечингизга сабаб бўлувчи 10 та факт

Ўз 57
Қуйида мутахассисларнинг мунтазам сақич чайнаш нафақат тишларга, балки бошқа органларга ҳам қандай зарар етказиши мумкинлиги ҳақидаги хулосалари билан танишинг. Фото: Getty Images1-факт: сиз оддий резинкани чайнайсизИнсоният ҳар доим сақичга ўхшаш нарсалар — қатронлар, хушбўй ўтлар ёки тамакидан фойдаланиб келган. Аммо XIX асрнинг иккинчи ярмида сақич ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилишганда, улар табиий маҳсулотларни танлашмади. Камтар бухгалтер Валтер Диeмер 1928 йилда дунёга таркиби каучук (яхшироқ чайнаш учун), сироп, ароматизаторлар ва там берувчилардан иборат ўзининг янги сақич формуласини таништирди.Аслида каучук нима? Бу резинка ва эбонитлар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиий (гевеа шарбати) ёки синтетик эластомер. Яъни оғзингизга хушбўй пластинка ёки квадрат шаклидаги сақични солиб, аслида резинанинг хом ашёсини чайнайсиз. Каучук эса организмни заҳарлаши мумкин бўлган моддадир.Мавзуга доир: Сақичнинг қанчалик фойдаси бор?2-факт: ҳаддан ташқари шакар истеъмол қилишБаъзида шакар глюкоза сиропи билан алмаштирилади, аммо бу билан сифат яхшиланиб қолмайди. Таъми, албатта, ёқимли, ҳатто баъзилар сақич конфет эмас, бундай ширинликдан ҳеч қандай зарар бўлмайди, деган хаёл билан ўзларини хурсанд қилишади. Шакар қандай шаклда бўлмасин бактериал плёнка ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Оғиздаги сўлак сахарозани парчалаганда, у сут кислотасини ишлаб чиқаради, бу эса Streptococcus mutans бактериялари учун идеал муҳит ҳисобланади. Худди шу зараркунандалар оғзингизда декстрин тўпланишига ёрдам беради, бу эса тишларда эримайдиган бляшка ҳосил қилади. У ўз навбатида кислота ишлаб чиқарадиган бошқа бактериялар билан тўқнашади, натижада тиш тўқимаси эрийди.Мавзуга доир: Шакар истеъмоли тўхтатилса, бир ҳафта ва бир йил ичида организмда қандай ўзгариш бўлади? Диетолог жавоб беради3-факт: сақич таркибида шакар ўрнини босувчи кимёвий моддалар мавжудАлбатта, ишлаб чиқарувчилар дарҳол шакар ўрнини босувчи моддаларни сақич таркибига қўшиб, истеъмолчини чалғита бошлайди – мана энди сақич хавфсиз. Асло ундай эмас, чунки шакар ўрнини босувчи моддалар ҳам ўзига хос тарзда зарарли ҳисобланади. Ширинлаштирувчи аспартам токсик моддаларга ажралади, сахарин одатда кансероген, сукламат аллергия келтириб чиқаради, ксилитол сийдик пуфаги саратонига сабаб бўлиши мумкин.Мавзуга доир: Озиқ-овқат маҳсулотлари кимёвий қўшимчалари. Зарарми, фойда?4-факт: ҳомиладор аёллар учун хавфиСақич таркибида сўлак орқали танангизга кирадиган баласт деб аталадиган модда мавжуд. Бу дарҳол ҳомилада аллергия ривожланишига олиб келади. Натижада боланинг иммунитет тизими ривожланиши бузилади.Мавзуга доир: Ҳомиладор аёллар қачон скрининг текширувидан ўтказилади ҳамда у орқали қандай касалликларни аниқлаш мумкин?5-факт: гастрит ва ошқозон ярасиАгар оч қоринга сақич чайнасангиз, ошқозон кислота ишлаб чиқаришни бошлайди. Унда эса эриши керак бўлган овқат йўқ! Натижада кислота ошқозон тўқималарини ейишни бошлайди, у ёғини ўзингиз ҳам биласиз. Гастрит, ошқозон яраси, оқ халат кийган одамлар, бир ҳовуч дорилар…Мавзуга доир: Оч қоринга истеъмол қилиш мумкин бўлмаган 10 та маҳсулот6-факт: периодонтоз билан касалланган беморлар учун хавфСақич чиндан ҳам периодонтоз касалликнинг олдини олиш воситаларидан бири бўлиши мумкин, аммо агар сизга бу ташхис қўйилган бўлса, унда ҳар қандай ҳолатда ҳам сақич чайнаманг! Периодонтит ва периодонтоз тишларнинг чайнаш юкининг бир хиллигини таъминловчи тиш боғламини бузади. Натижада тиш атрофидаги суяк тўқималарига чайнаш босими берилади. Сақични қаттиқ чайнаганингизда суяк тўқималари атрофияси бошланади, тишлар бўғзи шилинади, кейин эса янада ҳаракатчан ва берқарор бўлиб қолади.Мавзуга доир: Нозик мавзу: Оғиздаги бадбўй ҳиддан қандай халос бўлиш мумкин?7-факт: хотира бузилишиИнглиз психологлари сақич қисқа муддатли хотирага таъсир қилишини аниқлаган. Агар кўзингиз олдида турган нархи ёзилган шампуннинг қанча туришини, уйда калитларни, дазмолни ўчиришни унутиб қўйсангиз, сақич чайнаш сизга қанчалик қимматга тушганини англайсиз. Қисқа муддатли хотира ёмонлашувига ҳар қандай монотон онгсиз ҳаракат салбий таъсир қилади.Мавзуга доир: Хотира ёмонлашишининг 8 сабаби ва нима учун ушбу симптомларга бефарқ бўлмаслик керак?8-факт: Пломба, тиш коронкаси ва протез кўприкларни бузадиСақични мунтазам чайнаш натижасида пломба тезда ёмонлашади, тишга қўйилган коронкалар ишдан чиқади, протез кўприклар зарарланади. Биринчи навбатда, сақич механик таъсирга эга – тишлар бекорга ишлайди, иккинчидан, кимёвий: чайнаш пайтида кўп миқдордаги сўлак ажралиб чиқади, унда гидроксиди ҳосил бўлиб, тиш муолажаларини йўққа чиқаради.Мавзуга доир: Ёзда тишлар соғлом бўлишига ҳисса қўшадиган 10 одат9-факт: ёш болалар учун хавфиАмерикалик невролог Жон Олнейн таъмни яхшилаш учун ишлатиладиган модда — глутамат хавфини исботлади. Глутамат экситотоксикани келтириб чиқаради — асаб ҳужайралари ушбу модданинг қўзғатиши туфайли нобуд бўлади. Бу ривожланаётган мия учун ўта хавфли. Шу боис ҳеч қачон 4 ёшгача бўлган болага сақич берманг.Мавзуга доир: Олимлар шакар болалар хотирасига салбий таъсир кўрсатишини аниқлади10-факт: тишлар ривожланишига таъсириАлбатта, бу катталарга эмас, балки болаларга тегишли. Тишлар ўсиш вақтида доимий сақич чайнаш тиш кўринишига таъсир қилади. Болангизга сақич бергандан кўра, овқатдан сўнг тишларини ювишга ўргатган маъқул.Мавзуга доир: Тишлар ўз вақтида даволанмаса, инсон организмида қандай ўзгаришлар юз беради?

Manba: Daryo