Помидор ва пишлоқ қўшиб бақлажондан ажойиб таом тайёрлаймиз

15
Ушбу таом нафақат дастурхонни безайди, балки оила аъзоларга ҳам манзур келиши шубҳасиз. Фото: LifehackerКеракли маҳсулотлар:бақлажон – 2 дона; помидор – 3-4 дона; пишлоқ – 150 грамм; ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ; туз. Тайёрланиш жараёни:Бақлажонлар узунасига кесиб олинади. Туз сепилиб, 30 дақиқадан сўнг ювилади ва қуритиб олинади. Помидор ва пишлоқ ингичка шаклда кесиб олинади ва бақлажон қатламлари орасига жойлаштирилади. Сўнгра ёғланган қолипга бақлажонлар солиниб, печда 180 даражада ярим соат давомида пиширилади. Таом тайёр бўлгач кўкат ва райҳон билан безатилади. Ёқимли иштаҳа!Мавзуга доир:Қиймага анор соуси қўшиб, бақлажондан антиқа егулик тайёрлаймиз Бақлажон ва помидор қўшиб печда пишириладиган гўшт рецепти Печда пишириб яхна ҳолда истеъмол қилса бўладиган бақлажонли салат рецепти Помидор ва пишлоқ қўшиб қовоқчалардан мазали егулик тайёрлаймиз Беш дақиқада тайёр бўладиган пишлоқли хачапури

Manba: Daryo