Huawei P50 Pro+ модели 20 каррали оптик ва 200 каррали рақамли зумга эга бўлади

Ўз 25
Интернетда Huawei P50 Pro+ модели 20 каррали оптик ва 200 каррали рақамли зумга эга бўлиши тўғрисида маълумотлар тарқалди, деб хабар беради IXBT. Фото: DeepReflectМанбанинг тасдиқлашича, Huawei P50 Pro+ ўтган йилги флагманини яқинлаштириш жиҳати бўйича икки карра ортда қолдиради. Бироқ ҳозирча ушбу маълумотга Хитой гиганти вакиллари томонидан расмий изоҳ берилмаган.Эслатиб ўтамиз, Huawei P30 Pro модели 5 карра оптик ва 50 карра рақамли зумга эга бўлган эди. 2020 йилда компания 10 карра оптик ва 100 карра рақамли зумга эга Huawei P40 Pro+ ни тақдим этганди. Аппарат смартфонлар бозоридаги энг яхши зум-объективлардан бирига эга бўлган.Энди маълум қилинишича, Huawei ўзининг P50 сериясидаги барча моделларда BOE дисплейларидан фойдаланади, шу билан бирга улар Samsung ва LG томонидан ишлаб чиқарилган экранлардан арзон бўлгани сабаб Huawei маблағ тежайди.Аввалроқ Twitter’даги Rodent950 ники остидаги таниқли инсайдер Huawei P50’нинг янги рендерларини эълон қилганди. Бу смартфоннинг ҳозирга қадар интернетда тарқалган энг сифатли тасвирлари ҳисобланади.Мавзуга доир:Huawei компанияси HarmonyOS, учталик камера, 29 та антенна, 8 та динамик ва кенг сиғимли аккумуляторга эга планшетини тақдим этди Vivo компанияси учадиган камерага эга смартфонни ўйлаб топди

Manba: Daryo