Болливуднинг энг бадавлат актёрлари (фото)

Ўз 22
Ҳинд киносаноати вакилларининг энг кўп маблағга эга вакиллари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.Салмон Хон Фото: Getty ImagesМолиявий аҳволи 380 000 000 долларга баҳоланадиган Салмон Хон, ҳинд киносининг энг машҳур ва талабгир актёрларидан бири саналади. Арсеналида 140 дан ортиқ кинофильм бўлган юлдуз бугунги кунда ҳам суратга тушишда давом этади. Бир қанча ҳашаматли уйга эга бўлган актёр, Мумбайда яшайди. Айни вақтда руминиялик бошловчи билан учрашиши айтилаётганига қарамай, расман ҳали турмуш қурмаган.Амитабх Баччан Фото: Getty ImagesҲиндистоннинг энг бадавлат актёри сифатида тан олинадиган юлдузнинг молиявий аҳволи 400 000 000 долларни ташкил қилади. Баччан 80 йилларда машҳурликнинг чўққисида бўлган ва ҳатто сиёсатга ҳам аралашиб кўрган. Айни вақтда ёши 78 да эканига қарамай, актёр ҳали ҳамон фильмларда фаол суратга тушмоқда. У оиласи билан бирга Мумбайда истиқомат қилади. Соатлар коллекциясига қизиқадиган Амитабх, уч мингдан ортиқ соат турларини йиғишга муваффақ бўлган.Акшай Кумар Фото: Getty ImagesАсл исми Раджив Бхатия бўлган актёрнинг молиявий аҳволи 200 000 000 долларга баҳоланади. Акшайнинг арсеналида 150 дан ортиқ кинокартина бор. Арабистон денгизи соҳилида уйи бўлган шоу-бизнес вакили. Таэквондо билан шуғулланади. Актриса Твинкл Кҳанна билан турмуш қурган юлдузнинг бир ўғил ва қиз фарзанди бор.Амир Хон Фото: Getty ImagesМолиявий аҳволи 240 000 000 долларни ташкил қиладиган актёр карьерасини 1973 йилда бошлаган. Лекин шунга қарамай, у ҳақиқий актёрлик фаолиятини 1988 йилдаги «Ҳукм» фильмидаги роли билан боғлайди. 67 тадан кўпроқ кинокартинада суратга тушган Амир Хон айни вақтда ҳам киносаноатнинг фаол вакилларидан саналади. Спорт ва шахмат билан шуғулланадиган актёр, икки марта турмуш қуриб ажрашган. Бандрада яшайдиган юлдузнинг мулки 9 000  000 долларга баҳоланади.Ритик Рошан Фото: Getty ImagesТурли маълумотларга кўра Ритикнинг ҳисобида тахминан 120 000 000 доллар бор. Отасининг актёрликдан ташқари, режиссёрлик билан шуғуллангани унинг Болливудда осон карьера қилишига сабаб бўлган. У сўнгги марта 2020 йилда отаси режиссёрлик қилган «Севишингни айт» номли фильмда суратга тушган. Бир марта турмуш қуриб ажрашган Ритикнинг Арабистон денгизи соҳилида, нархи тахминан 8 000 000 долларга баҳоланадиган уйи бор. Икки нафар фарзанди бўлган актёр, спорт билан шуғулланишни яхши кўради.Саиф Али Хон Фото: Getty ImagesМолиявий аҳволи 140 000 000 долларни ташкил қиладиган Саиф, Болливуднинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёрларидан бири саналади. У карьерасини 1993 йилда «Парампара» фильмида суратга тушишдан бошлаган. Карина Капур билан турмуш қурган юлдузнинг биринчи турмуши билан ҳисоблаганда жами тўрт нафар фарзанди бор. Унинг 100 000 000 долларга баҳоланадиган уйининг кўриниши эртаклардаги ҳашаматли саройни эсга солади.Жон Абраҳам Фото: Getty ImagesМолиявий аҳволи 68 000 000 га баҳоланадиган актёр 70 дан фильмларда муваффақиятли рол ижро қилган. Ҳиндистонда етарлича машҳурликка эришган Жон, 1999 йилда эркаклар ўртасидаги танловда ғолиб деб топилган. Прия Рунчал билан турмуш қурган Абраҳам Бандрадаги 10 000 000 долларлик виллада яшайди.Мавзуга доир:Болливуд юлдузларининг фильмларни суратга олишда фойдаланилган ҳашаматли уйлари (фото) 500 минг долларлик тўй: «Дунё гўзали» Приянка Чопранинг никоҳ оқшоми қандай ўтган? (фото) Болливуд юлдузи Саиф Али Хоннинг ҳашамати кошонаси: қироллик оиласидан чиққан актёр қандай уйда яшайди?

Manba: Daryo