Олимлар деярли янчиб бўлмайдиган суварак-роботни яратди

Ўз 21
Берклидаги Калифорния университети олимлари сувараклардан илҳомланиб, уларнинг механик нусхасини яратди, деб хабар беради TravelAsk. Фото: TravelAskОдатда барча кичик роботлар бир муаммога дуч келади: улар жуда нозик бўлгани сабаб, синиши осон. Аммо суваракларни ўлдириш жуда қийинлиги маълум, шунингдек, улар жуда тез ҳаракатланади. Олимлар эса айнан шундан илҳомланган.Шундай қилиб, ҳозирда суварак каби тезкор ҳаракатланишга эга ва янчиш қийин бўлган митти бот пайдо бўлди. Тажрибаларнинг кўрсатишича, робот 60 килограммгача юкни кўтаришга қодир: яъни ўртача оғирликдаги инсон уни босса, роботга ҳеч нарса қилмайди.Бу каби ихтиронинг сири оддий: «суварак» асосини ПВДФ-лист, ўзгарувчан ток уланган юпқа ва эгилувчан полимер ташкил этади. Корпусининг эгилувчанлиги сабаб робот барқарор ва кичик. Митти робот сониясига 20 сантиметр тезликда ҳаракатланишга қодир. Шунингдек, ўзидан олти баробар оғир бўлган ёнғоқни бемалол кўтара олади. Фото: TravelAsk«Бундай роботлар фалокат ва табиий офат рўй берган ҳудудларда катта ёрдам кўрсатиши мумкин. Митти-бот осонлик билан вертикал юза бўйлаб ҳаракатланиши, одам кира олмайдиган тирқишлар, трубалар ва бошқа жойлардан ўта олиши мумкин. Келажакда роботга кўз датчигини ҳам ўрнатиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.Аввалроқ хитойликлар инсонга ўхшаш уй роботининг прототипини намойиш этгани, Австралияда эса олма теришга қодир робот яратилгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Хитойда коронавирусга чалинган беморларни парваришлашга қодир ҳамшира-робот яратилди (видео) Guru IoT компанияси уй ҳайвонларига эгаси йўқлигида ёрдам берадиган Peddy роботини яратди

Manba: Daryo