Apple харидорларни энг қиммат iPhone’ни олишга ишонтирди. iPhone 12 Pro Max компаниянинг энг оммабоп смартфонига айланди

Ўз 10
CIRP таҳлилчилари маълумотларига таянган манба АҚШда иккинчи чорак давомида сотилган iPhone’лар натижаси билан бўлишди, деб хабар беради IXBT. Фото: IXBTДиаграммага кўра, талаб борган сари iPhone 12 линейкаси фойдаси томон силжиган. Бундан бир чорак олдин iPhone 11 шубҳасиз етакчи бўлган бўлса, эндиликда биринчи ўринни iPhone 12 Pro Max билан бўлишмоқда. Ҳар бир смартфон бозорнинг 23 фоизини эгаллаган ва таъкидлаш керакки, долзарб линейка етакчиси айнан энг қиммат модель ҳисобланади. Бундан олдин iPhone 11 ва iPhone ХR линейкалари орасида фарқ жуда катта бўлган. iPhone 12 модели иккинчи ўринни эгаллаган, аммо фоизлар ҳисобида ҳам у бир неча фоизга флагмандан ортда қолмоқда. Фото: IXBTРейтингнинг тўртинчи поғонасини iPhone 12 Pro эгаллаган, iPhone 12 mini эса 5 фоиз кўрсаткич билан қанча одамга митти флагман кераклигини кўрсатиб бермоқда. Ҳатто иккинчи авлод iPhone SЕ ҳам ундан кўра оммалашган. Умумий ҳисобда, iPhone 12 линейкаси савдоларнинг 63 фоизини эгаллаган.Аввалроқ Apple 2021 йилнинг иккинчи чорагида рекорд даражада фойда кўрганини маълум қилган, шунингдек, талаб камлиги боис iPhone 12 mini’ни ишлаб чиқаришни тўхтатган эди.Мавзуга доир:2021 йилнинг бошида энг кўп сотилган 10 та смартфон номи маълум бўлди. Уларнинг олтитаси iPhone моделлари Дунёдаги энг оммабоп смартфонлар номи эълон қилинди

Manba: Daryo