Трактор ясаётган 14 ёшли ўзбек боласи, оиласидан айрилган фаластинлик қизалоқ, марҳум аёлга аталган минг дарахт. 10 июнь суратлари

Ўз 18
10 июнь куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган суратларни намойиш этамиз. Канаданинг Торонто шаҳрида қисман қуёш тутилиши кузатилди. 10 июнь куни Шимолий Америка, Европа ва Осиёнинг шимолий қисмида яшовчилар қуёш тутилишига гувоҳ бўлди.Фото: ПА Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Раҳмон мамлакатга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни «Қасри Миллат» қароргоҳида расмий кутиб олиш учун тушиб келмоқда.Фото: «Дарё» / Мадина НурманМавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Душанбеда тантанали кутиб олинди Қуёш чиқиш вақти Германиянинг Бремен шаҳридаги дарё қирғоғида турган чағалай.Фото: Getty Images Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятида барпо этилган ижтимоий объектларнинг расмий очилиш маросимидан сўнг суҳбатлашиб турган давлат раҳбарлари. Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 кунлик расмий ташриф билан Тожикистонга келди.Фото: «Дарё» / Мадина НурманМавзуга доир: Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистондаги расмий ташрифининг илк куни — суратларда Зиё Абай исмли эркак марҳум хотини хотирасига бағишлаб Кебан-Дам кўлидаги оролга минглаб дарахт экди.Фото: Getty Images Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги «Жар» маҳалласида яшовчи 14 яшар Муҳаммадсодиқ Абдухалилов уйида ташкил этилган устахонада мини тракторлар тайёрламоқда.Фото: «Дарё» / Рустамхон Темиров Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасидаги музокаралар 16 июнь куни Женевадаги La Grange вилласида бўлиб ўтади.Фото: EPA Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Корнуол графлигидаги мактабининг бошланғич синф ўқувчилари билан учрашди.Фото: ПА Австралиянинг Виктория штатида кучли ёмғир туфайли тошқин содир бўлди.Фото: EPA Аризона штатининг Юма шаҳридаги АҚШ–Мексика чегараси остидан ўтаётган гаитилик муҳожир.Фото: «ТАСС» Австралиядаги Рептилиялар боғида бир-бирига суяниб ўтирган коалалар.Фото: «ТАСС» Нью-Йоркда Трибеcа–2021 кино фестивали премьераси бўлиб ўтди.Фото: EPA Боготада ҳукуматга қарши намойишлар давом этяпти. Намойишларга президентнинг давлат хизматлари, ёқилғи, иш ҳақи ва пенсияларга солинадиган солиқларни ошириш таклифи сабаб бўлган.Фото: AP Photo Қироллик денгиз флоти кемаси Корнуолда бўлиб ўтадиган G7 йиғилиши олдидан Сент-Ивз қирғоғида патруллик қилмоқда.Фото: The GuardianМавзуга доир: G7 давлатлари саммитида Хитой ва Россия асосий муҳокама мавзуси бўлди Манила шаҳридаги Санто Томас университетида офлайн дарслар қайта бошлангандан кейин тиббиёт талабалари ўқув манекени устида машғулот ўтказмоқда.Фото: AP Photo Мексиканинг Пуэбла шаҳридан 20 километр шимолий–ғарбда пайдо бўлган диаметри 110 метрлик улкан чуқурлик.Фото: Getty Images Психолог Ғазо шаҳридаги руҳий саломатликни қўллаб-қувватлаш кунлари доирасида фаластинлик қиз Сузи Эшкунтана билан ўйнамоқда. Эшкунтана Исроил ҳаво ҳужуми натижасида вайрон бўлган уйи харобалари остидан олиб чиқилган. Олти ёшли қиз ўша куни онаси ва тўрт ака-сингилларидан айрилган.Фото: Reuters Америкалик дизайнер ЛъРен Скоттнинг кийимлари Christie’s онлайн-аукционига қўйилишидан аввал намойиш этилди.Фото: ПА Яҳудийлар Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудудидаги мусулмонлар маҳалласи бўйлаб марш уюштирди.Фото: Getty Images Буюк Британиядаги Эстуарй 2021 фестивали пайтида Надав Кандернинг «Охири – бу бошида» деб номланган инсталяцияси олдида ўтириб тушлик қилаётган 3 ёшли бола.Фото: Reuters Хитойдаги Намцо кўлининг қирғоғида тўй фотосессияси учун суратга тушаётган аёл.Фото: Getty Images Ғазодаги Исроил ҳаво ҳужуми натижасида вайрон бўлган уйнинг харобалари орасида телефондан фойдаланиб ўтирган фаластинлик.Фото: Reuters 71 ёшли Басанти исмли аёл Покистоннинг Карачи шаҳридаги эмлаш марказида коронавирусга қарши вакцина олмоқда.Фото: ReutersМавзуга доир: Москвада вазият оғирлашди, африкаликлар вакцина ўрнига сув билан эмланди, Ҳиндистонда COVID-ўлимлар бўйича яна рекорд ўрнатилди. Коронахабарлар Исроил шимолидаги Хайфа қирғоғи яқинидаги Левиатан денгиз флоти сувости кемаси ёнидан сакраб ўтаётган дельфин.Фото: ReutersАввалги кунларнинг фотогалереялари:Тарсаки еган президент, муқаддас шаҳар яқинидаги йирик ёнғин, Ла-Маншни қайиқда кесиб ўтган ҳомиладор аёл. 9 июнь суратлари Америкада ҳиндулар намойиши, Бокудаги улкан бош суяги, йўлдан адашган филлар подаси. 8 июнь суратлари Метрода ишга кетаётган ҳоким, ҳалокатли поездлар тўқнашуви, боксчи билан жанг қилган блогер. 7 июнь суратлари Машина йўлида ўқилаётган жума намози, илон ови бўйича мусобақа, Хитойнинг музқаймоқхўр пандаси. 4 июнь суратлари Ўзбекча дўппи ва белбоғдаги корейс шифокори, бразилиялик қўл-оёқсиз сузувчи, чўкаётган кема. 3 июнь суратлари Термизликлар меҳмони бўлган Президент, томи «учган» уй, малика Дианадан қолган эсдалик. 2 июнь суратлари Комбайн ҳайдаётган Мирзиёев, барча коронавирус чекловлари олиб ташланган шаҳар, «дон-дон зики» ўйнаётган болалар. 1 июнь суратлари Сурхондарё қовунини ҳидлаётган Мирзиёев, шаҳарга қараб ҳаракатланаётган филлар подаси, қўлига қурол олган фаластинлик аёл. Ҳафта суратлари

Manba: Daryo