Татаристон президенти 16—17 июнь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўз 12
Татаристон президенти Рустам Минниханов 16—17 июнь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди «Podrobno.uz» Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига таяниб. Фото: «Podrobno.uz»Делегация таркибида Татаристоннинг 25 дан ортиқ турли хил компаниялари вакиллари, жумладан, «КамАЗ», «Татнефть», «ПО ЭлАЗ», «КМПО», «Қозон вертолёт заводи», «Соллерс Форд», «КЭР-Ҳолдинг» ва бошқалар киради.Миннихановнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтади, унда республикалар ўртасида турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.Бундан ташқари, Татаристоннинг саноат салоҳияти кўргазмаси, Татаристон—Ўзбекистон бизнес форуми, шунингдек, Ўзбекистонда яшайдиган татар диаспораси билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.Бундан аввал Қатар амири Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди.

Manba: Daryo