Бердимуҳамедов янги офисида агросаноат масалалари бўйича видеоконференция ўтказди

Ўз 12
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 9 июнь куни қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича видеоконференция ўтказди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлигига таяниб «Хроника Туркменистана» хабар берди. Фото: «Хроника Туркменистана»Телерепортаж кадрларига қараганда, давлат раҳбари йиғилишни футуристик услубда қурилган янги офисидан туриб ўтказган. Фото: «Хроника Туркменистана»Йиғилишда бош вазирнинг агросаноат комплексига масъул ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев Бердимуҳамедовга ипак қурти пиллаларини етиштириш бўйича 2100 тонналик режа бажарилгани тўғрисида ҳисобот берди ҳамда «қишлоқ хўжалиги ишчиларининг самарали меҳнат қилишига яратилган шароитлар учун Туркманистон раҳбарига миннатдорлик билдирди».Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосарига пилла ишлаб чиқарувчиларга иш ҳақини ўз вақтида тўлашни ва республиканинг барча ҳудудларида тут кўчатларини экишни буюрди.Газета қайд этишича, пиллаларнинг монопол харидори сифатида давлат сотиб олиш нархларни белгилайди. Бу йил пилла етиштирувчиларга бир килограмм учун 25 манатдан ( 0,7 доллар) тўлашга ваъда берилган.Бундай нархларда пилла етиштириш фойда келтирмайди ва буни амалга оширишни истаган кўнгиллилар йўқ. Шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачилари ва қишлоқ мактаблари ходимлари ипак қурти етиштиришга мажбурий жалб қилинган. Аҳоли ипак қурти учун ягона озиқа бўлган тут барглари тақчиллигидан шикоят қилмоқда, деб ёзади газета.Йиғилишда президент бир қат0р вилоятлар ҳокимларига буғдой ўримини қатъий назоратга олишни буюрди. Ахал вилояти раҳбари буғдой йиғими бўйича режанинг тўртдан бири бажариб бўлингани ҳақида ҳисобот берди.Режадан энг орқада қолган Тежен этрапи эса режалаштирилган ҳосилнинг 21,7 фоизи йиғилганини маълум қилди. Бунга жавобан, президент этрап ҳокимига йиғим вақтида шахсан далага боришни ва шу тариқа «ўрим тезлигини оширишни таъминлашни» буюрди.Мавзуга доир:Бердимуҳамедов веломарафонда иштирок этди ва амалдорларга истироҳат боғларининг бугунги ҳолатини сақлаб туриш бўйича топшириқ берди Гурбангули Бердимуҳамедов ички ишлар вазирига танбеҳ бериб, унинг ўринбосарини ишдан бўшатди Туркманистон президенти мамлакатда коронавирус билан касалланганлар йўқлигини маълум қилди

Manba: Daryo