Англия клубларидан ҳеч қачон таклиф олмаган, Роналдодан Ривалдони устун кўрадиган ва «Милан»га тасодифан ўтиб қолган Маркос Кафу ҳақида

Ўз 18
Бразилиялик афсонавий футболчи Маркос Кафу 7 июнь санасида 51 ёшни қарши олди. Барчада бўлгани каби Кафуда ҳам ўзига хос ҳаётий қоидалар мавжуд. Қуйида айнан ўша қоидалар сизга тақдим этилади. Фото: Getty ImagesМаркос Эванжелиста де Мораис, ёки шунчаки — Кафу 1970 йил 7 июнда таваллуд топган. Кафунинг болалиги Сан-Паулуда кечган ва айнан ўша ерда футболга меҳр қўйган. 80 йиллар бошида штатнинг энг катта жамоаси академиясига кириш учун ҳаракат қилади. Аммо 1988 йилдагина «Сан-Паулу» футболчига диққатини қаратади.Асосий жамоага ўтиш учун у позициясини ўзгартиришига тўғри келди, шу тариқа нафақат «Сан-Паулу»нинг асосий таркиб футболчисига айланди, балки терма жамоадан ҳам чақирув олди.Кафу «Сан-Паулу»да барча мусобақаларда 97 ўйин ўтказиб, 6 та гол урган.«Мен 1970 йилги мундаил вақтида туғилганман, мана шунинг ўзи нима учун футболга кириб келганимни англатади».— «Сан-Паулу» менга диққатини қаратишидан аввал «Коринтианс», «Палмейрас», «Сантос», «Атлетико Минейро» каби жамоалар мени рад этган. Уларнинг ҳаммаси: «Эртага кел, бир ҳафтадан кейин, бир йилдан кейин…» — деб айтарди. Агенти йўқ, камига «Итакакесетуба» номли ҳеч ким билмайдиган клубда ўйнайдиган болага. «Сан-Паулу»нинг ёшлар жамоаси билан ўртоқлик ўйини вақтида клуб академияси директори Карлиньос Невесга кўзим тушди.— Мен ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида фаолиятимни бошладим, аммо ўнг қанот ҳимоячи Зе Теодора жароҳат олгач, Теле Сантана учта ўйинда мана шу позицияда майдонга тушишимни айтди. Мен мураббий билан тортишишни истамасдим, мендан нима талаб қилинишини ҳам билмасдим. Кейинчалик Роберто Фалькао мени терма жамоага ўнг қанот ҳимоячиси сифатида чақирганидан сўнг Сантана нақадар ҳақ бўлганини тушундим.— «Реал» мени харид қилмоқчи эди. Аммо «Сан-Паулу» президенти мени қўйиб юборишдан бош тортди. Ўша пайтда хафа бўлдим, лекин Мадридга жуда ёш пайтим бориб қолганимда, билмадим фаолиятим қандай кечарди. Балки, иккита Жаҳон Чемпионатини ютмасмидим… Фото: Getty ImagesБразилиялик бошқа юлдузлар қатори Кафу ҳам Европада ўзини синаб кўришга қарор қилди. Каттароқ жамоалардан бўлган таклифларга қарамасдан Кафу «Сарагоса»ни танлади.Жароҳати сабаб Ла Лигада 16 ўйинда майдонга тушди, Кубок Эгалари Кубогида эса 1 та ўйинда иштирок этиб, якунда жамоаси билан совринни қўлга киритди.«Сарагоса»га келганимда, Испанияда кўпроқ вақт қолишни режа қилган эдим, аммо жароҳатлар бунга халақит қилди. Менга қолишни таклиф қилишди, аммо жамоага ёрдам бера оладиган аҳволда эмасдим, яхшиси кетганим маъқул деб ҳисобладим.Европадаги омадсиз фаолиятидан сўнг Кафу Бразилияга қайтди. Испанияда орттириб олган жароҳатининг асорати сабаб «Жувентуда»да бирорта ҳам ўйинда майдонга туша олмади. Лекин «Палмейрас»га ўтишига бу халақит бермади. Фото: TwitterМен тўғридан-тўғри «Сарагоса»дан «Палмейрас»га ўта олмасдим. «Сан-Паулу» билан испан жамоаси ўртасидаги шартномада штатнинг бошқа бир жамоасига ўтишим мумкин эмаслиги қайд этилган. Шунинг учун «Жувентуда» жароҳатимдан тузалиб, Бразилияга қайтишимга ёрдам берди.  35-ўйинидан сўнг Кафу Европага иккинчи бор боришга аҳд қилди. Фото: Getty ImagesИккинчи сафар Италияга бўлди. Римнинг «Рома»сидаги 6 мавсуми давомида Кафу ҳимоя чизиғининг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди ва А Серия ғолиблигини қўлга киритди.217 ўйин, 8 та гол ва Шон-шуҳрат залидан жой олиш — Кафунинг жамоа муваффақиятига катта ҳисса қўшганидан далолат.— «Рома» ўша вақтларда жудаям кучли эди. Биз «Ювентус», «Милан», «Интер»ни мағлуб этардик. Кўп соврин қўлга киритишимиз мумкин эди, аммо 2001 йил чемпионлик, 2002 йил кумуш ва 2003 йилдаги бронза билан чегараланиб қолдик.— «Рома» мухлислари мени Ил Пендолино – темир йўл поезди деб аташарди. Ўша вақтларда ҳақиқатдан ҳам мен қанотда поезд сингари ҳаракат қилардим.— Мен доимо мухлислар билан илиқ муносабатда бўлганман, римлик инсонлар жудаям яхши эди, шунинг учун «Рома» юрагимдан алоҳида жой олган.2002/03 йилги мавсум якунида 32 ёшга кирган Кафу фаолияти ҳақида жиддий бош қотира бошлади. Яхшигина даромад топиш мақсадида Япониянинг Жей-Лигасига боришга тайёр эди. Лекин кутилмаганда «Милан»дан таклиф тушди. Фото: Getty ImagesБразилиялик футболчи бу таклифни қабул қилди. Кафунинг «Милан»даги фаолияти «Рома»дагидан ҳам ёрқинроқ кечди.Мальдини, Костакурта, Кака, Шевченко каби футболчилар билан Кафу клуб миқёсида эришиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди.Албатта, кўнгилсиз воқеалар ҳам юз берди. 2005 йилги Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль»га имконият бой берилди. Шунга қарамасдан совринлар етарлича қўлга киритилди. Фото: Getty Images2007/08 йилги мавсум сўнгида Кафу фаолиятини якунлаётганини эълон қилди. Футболчи жуда эрта бу қарорга келаётганини таъкидлаганлар ҳам бўлди.Қайсидир эришган совринимни алоҳида кўрсата олмайман, уларнинг барчаси мен учун қадрли ва ёрқин хотираларни тақдим этган.— Мен тасодифан «Милан»га келиб қолганман. 32 ёшда эдим ва аллақачон «Йокогама» билан шартнома борасида келишиб қўйгандим. Аммо Япониядаги тақдимотдан 15 кун аввал «Милан» менга таклиф билан чиқди. Шунда ўйлаб қолдим: «Нега энди мумкин эмас?»— Истанбулдаги финалнинг танаффус вақтида чемпионликни нишонлашни бошлаганимиз рост. Учта гол ургач, ғалабани қўлдан чиқаришнинг иложи йўқ эди. «Ливерпуль»га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман, ўша ўйинда «Ливерпуль» ғалаба қозонмади, «Милан» мағлубиятга учради.— 2007 йилги финалда эса ҳеч ким «Ливерпуль»дан қасос олиш ҳақида ўйламасди. Жамоада ёши катта футболчилар кўп эди – мен 36, Костакурта 41, Мальдини 38, Сержиньо эса 35 ёшда. Бу бизнинг соврин ютишимиз учун охирги имконият эди. Биз ўз ўйинимизни қилдик ва ғалабага эришдик.— Берлусконининг бизнесини муҳокама қилмоқчи эмасман, лекин бир нарсани айта оламан, у «Милан»га нафақат пулларни, балки юрагини ҳам берди. Худди ота фарзандига берганидек. Фото: Getty Images— «Сан-Паулу»да қўлга киритиш мумкин бўлган совринларни барчасига эришдим, «Милан» билан ҳам, «Рома» билан Италия чемпиони бўлдим, «Палмейрас» билан эса Сан-Паулу штати чемпионига айландим. Менимча, клуб миқёсидаги фаолиятим ёмон кечмади.— Фаолиятимни давом эттиришим мумкинлиги ҳақида кўп гапиришди, аммо 38 ёш, менимча,  футбол билан хайрлашиш учун энг муносиб ёш.Кафу Бразилия терма жамоасидаги дебют ўйинини 1990 йил сентябрь ойида Испанияга қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган.«Селесао» таркибида 142 та ўйин ўтказган. Бу рекорд ҳисобланади. Ундан ташқари Жаҳон Чемпионатининг 21 ўйинида иштирок этган. Бу ҳам рекорд. Кафу 4 та Жаҳон Чемпионатида қатнашган ва улардан 2 тасида Бразилия терма жамоаси билан ғалаба қозонган. 1994 йилги мундиалда «кўплаб футболчилардан бири» бўлган, Жожринёнинг жароҳати сабаб финал ўйинида майдонга тушган бўлса, 2002 йилдаги Жаҳон Чемпионатида Бразилия терма жамоасини сардор сифатида майдонга олиб чиқади. Фото: Getty ImagesКимнинг ёдида бўлса, 2002 йилги финалдаги ғалабадан сўнг Зепп Блаттер ва Пеледан кубокни қабул қилиб олган Кафу пластик тумбанинг устига чиқиб: «Регина, сени яхши кўраман» – деб бақирган ва кубокни боши узра кўтарган. У ғалабани турмуш ўртоғига бағишлаган эди.Албатта, унинг фаолиятида омадсизликлар ҳам бўлган, 1998 йилги мундиал финалида Бразилия Францияга имкониятни бой берган, 2006 йилда Германиядаги омадсизликдан сўнг, бразилиялик мухлислар ва ОАВ томонидан танқид остига олинмаган кам сонли футболчилардан бири. Фото: Getty Images— Жаҳон чемпионлиги – исталган футболчи учун энг юқори даража.— Карлос Альберто Паррейра захира ўриндиғига боқиб, менга: «Чиқ!» деганини ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман. Финал ҳароратини ҳис қила олмаганман, гўёки майдонда жуда секин ҳаракат қилаётгандек эдим.— Пенальтилар сериясида ҳеч қачон пенальти тепишга рози бўлмасдим. Пенальти ҳеч қачон менинг устун тарафим бўлмаган. Ҳаттоки Даяна Росс (америкалик қўшиқчи) пенальтини мендан кўра яхшироқ тепади, деб ҳисоблайман.— Спортдаги энг ёқимли лаҳза кубокни бош узра кўтариш деб ўйлайман.— Мен учун 2002 йилгади чемпионлик 1994 йилдагидан кўра аҳамиятлироқ. АҚШда мен иккинчи даражали футболчилардан бири эдим, Япония ва Кореяда бўлиб ўтган мундиалда эса мен етакчи эдим.— 1998 йилги Жаҳон Чемпионати олдидан Роналдо ҳушини йўқотганди. Энди у майдонга туша олмайди деб ўйлагандик, аммо шифокорлар унинг ўйнай олишини айтди. Роналдонинг ўзи кийим алмаштириш хонасига кириб, Марио Загаллога ҳаммаси жойида эканлиги, майдонга туша олишини айтди. Қайси мураббий дунёнинг энг яхши футболчисига рад жавобини бера оларди?— Франция ғалабага муносиб эмас, деб айта олмайман. Лекин жароҳатланган Роналдо ўрнига майдонга ажойиб формада бўлиб турган Эдмундо тушганда финал ўзгача тус оларди.— Мен жуда кўп бразилиялик афсоналар билан бирга ўйнаганман. Роналдо, Ромарио… Лекин мен учун Ривалдо биринчи ўринда туради. У қойилмақом ишларни амалга оширарди. Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрарди, шу ўринда жуда камтар эди. Фото: Getty ImagesФутболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, Кафу ФИФА ва Бразилия Конфедерацияси тасарруфидаги турли лойиҳаларда қатнашишга розилик берди. Биринчи ўринда болалар футболи ривожига қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.У учун ҳаммаси яхши эди, лекин ҳаёт унга жуда қаттиқ зарба берди. 30 ёшли фарзанди ўртоқлари билан футбол ўйнаётган вақтда юрак ҳуружидан вафот этди. Фото: Getty ImagesДоимо табассум қилиб турадиган футболчи бу оғир вазиятни ҳам енгиб ўтиб, яна одамларга табассум улашишда давом этди.— Менга ҳеч қачон Англиядан таклиф бўлмаган. Агарда имкони бўлганда «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ёки «Челси»да ўйнаган бўлардим.— Агар жамоага қайсидир футболчини олиб келиш имкони берилса, умуман бирга тўп сурмаган Зинедин Зидан ва Диэго Марадонани олиб келган бўлардим. Мен учун энг яхши футболчи — Пеле. Лекин у билан 1990 йилда хайрия ўйинида бирга тўп сурганман.— Менимча, Неймар Бразилия терма жамоаси сардорлигига лойиқ эмас. Унда етакчилик сифатлари йўқ.— Ўз фарзандингни тупроққа қўйишдан даҳшатлироқ нарса йўқ. У ҳеч қачон қайтмаслигини ҳис қилишинг қайғули. Фото: Getty ImagesМавзуга доир: Юрак касаллиги сабаб бутун бошли ҳаёти ўзгариб кетган Рубен де ла Ред ҳақида ҳикойа Қадрдон бутси, футболга кириб келишдаги тўсиқлар ва гўзал Женни. Марадона эмас, Роналдога ҳавас қилган неаполлик «пакана» — Лоренцо Инсинье ҳақида  Босимга чидай олмай эрта сўнган «олтин болакай» — Марио Гётце ҳақида «Унинг ҳайкали бизнинг стадионимизда туради». Серхио Агуэро қандай қилиб «Манчестер Сити» афсонасига айланди? Европада «бахтини» топа олмаган мексикалик «нўхат болакай» Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo