Хитойда талабалар коллеж директорини гаровга олди

Ўз 15
Хитойнинг Сзянсу провинциясида коллеж талабалари намойиш ўтказиб, таълим муассасасининг директорини 30 соат давомида гаровда ушлаб турди. Намойишчиларни полиция махсус воситалардан фойдаланган ҳолда тарқатиб юборди, деб ёзмоқда BBC. Фото: bbc.comХабарга кўра, Нанкин коллежини унчалик нуфузли бўлмаган касб-ҳунар муассасаси билан бирлаштириш режаси намойишларга сабаб бўлди.Ҳаттоки расмийлар таълим муассасаларининг бирлаштирилиши бекор қилинганини айтганидан кейин ҳам талабалар шовқин кўтаришда давом этди ва 55 ёшли коллеж директорининг кетишига йўл қўймади.Намойишчилар ўзларининг дипломлари меҳнат бозорида қадрсизланиб қолишидан хавотир олиб, мана шундай кескин чоралар кўрган.Ҳуқуқ-тартибот органлари намойишга чиққан талабаларни дубинка ва қалампир пуркагич билан тарқатиб юборди. Талабалар орасида жароҳатланганлар ҳам бор.Мавзуга доир:Хитойда ота бир коса лағмон учун 2 ёшли қизини гаровга қолдирди Исроиллик сайёҳ Италияда валюта алмашиш пунктини аёл ходими билан гаровга олди Украинада қуролланган эркак йўловчилари бўлган автобусни гаровга олди (видео)

Manba: Daryo