Путин ва Байденнинг саммити Женевадаги La Grange вилласида бўлиб ўтади, Путин саммитга ўша куннинг ўзида жўнаб кетади (фото ва видео)

Ўз 13
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байденнинг юзма-юз музокаралари 16 июнь куни Женевадаги La Grange вилласида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Швейцария ташқи ишлар вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди. La Grange вилласиФото: EPA«Машҳур La Grange вилласи 16 июнь куни президентлар Байден ва Путиннинг саммитига мезбонлик қилади. Учрашув жойи сифатида Женевани танлаш орқали билдирилган ишонч учун Швейцария икки мамлакатга ҳам миннатдорчилик билдиради», — дейилади вазирликнинг Twitter’ида.The iconic Villa La Grange will host Presidents Biden 🇺🇸 and Putin 🇷🇺 on June 16. Switzerland thanks the two countries for the trust expressed by choosing #Geneva@POTUS @KremlinRussia_E pic.twitter.com/Q8vag8hhhL— Swiss MFA (@SwissMFA) June 10, 2021Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам La Grange вилласи Америка ва Россия раҳбарларининг учрашув жойига айланишини тасдиқлади. Песковнинг қўшимча қилишича, Владимир Путин Женевага музокаралар ўтказиладиган кун —16 июнда жўнаб кетади.XVIII асрда қурилган La Grange вилласи шу номдаги боғ марказида жойлашган. Вилладаги хоналардан бирида ўн минглаб қадимий ва қимматбаҳо китобларни ўз ичига олган кутубхона мавжуд. Фото: Reuters8 июнь куни Женевада бўлажак учрашувга тайёргарликнинг фаол босқичи бошланди. Хусусан, La Grange паркини тайёрлаш учун умумий тозалаш ишлари олиб борилди, шунингдек, парк меҳмонлар учун ёпилди.Маҳаллий оммавий ахборот воситалари таъкидлашича, парк ҳудудида хавфсизлик чоралари босқичма-босқич кучайтирилмоқда. Боғга яқин жойлашган кўчаларда автоуловларни тўхтатиш тақиқланди. Парк яқинидаги Женева кўли бўйида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва радарларни вақтинчалик жойлаштириш режалаштирилган.Боғ атрофида бир неча километрлик панжара ўрнатилмоқда. Швейцария ОАВлари таъкидлашича, бу вазифа осон бўлмаган, чунки Женеванинг ўзида бундай тўсиқлар етарли эмас, шунинг учун уларни мамлакатнинг бошқа шаҳарларидан олиб келишга тўғри келган.ОАВ хабар беришича, шу ҳафта Hotel Intercontinental меҳмонхонаси атрофида антенналар ва махсус жиҳозларга эга зирҳли машиналар пайдо бўлган. Ушбу транспорт воситалари Америка президентининг хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилади Tribyun de Jenev газетасининг ёзишича, Байден айнан шу меҳмонхонада қолиши мумкин.Мавзуга доир:Кремль: Путин ва Байден 16 июнь куни Женевада учрашади Байден ва Путин Женеванинг қайси нуқтасида учрашиши мумкинлиги маълум қилинди. Учрашув вақтида Женева осмони парвозлар учун ёпилади АҚШ ва Россия Путин ва Байденнинг учрашувидан нималар кутаётганини маълум қилди

Manba: Daryo