Жиззахда қарийб 300 млн сўм қарзини тўламай келган фуқаро МИБ ходимларини калтаклади

Ўз 16
Жиззах вилоятининг  Зомин туманида «Асакабанк» фойдасига 288 миллион 122 минг сўм ва давлат фойдасига 11 миллион 525 минг сўм давлат божини тўламаган қарздор эркак 2 нафар МИБ ходимини калтаклади. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида маълум қилинди.Қайд этилишича, 24 апрель куни МИБ ходимлари қарзини тўламай келаётган фуқаронинг уйидан телевизор, микротўлқинли печ ва чангюткични қарз эвазига олиб кетган.Воқеанинг эртаси куни қарздор шахс МИБ ходимига қўнғироқ қилиб, қарзини тўлашни ваъда қилган. Шундан сўнг қарздор фуқаро икки нафар МИБ ходимини автомашинасида овлоқ жойдаги пишиқ ғишт ишлаб чиқариш цехига олиб бориб, давлат ижрочиларига ўртача даражадаги тан жароҳатлари етказган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Мавзуга доир:Андижонда аёл МИБ ходимини хода билан калтаклади Фарғонада 75 минг сўм қарздорликни деб МИБ ходими калтакланди МИБ ходими Гулистонда қарздор томонидан калтакланди

Manba: Daryo