Жанубий Кореяда автобус бекатига бино қулаб тушди, 9 киши ҳалок бўлди (фото ва видео)

Ўз 18
Жанубий Кореяда бузиш ишлари пайтида жамоат транспорти тўхташ жойига бино қулаб тушди. Натижада энг камида тўққиз киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди. Фото: EPAХабарга кўра, ҳалокат Кванджу шаҳрида содир бўлган. Барча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бекат ёнида тўхтаб турган автобус йўловчилари бўлган. Жароҳатланганлар оғир аҳволда шифохонага етказилган.Қутқарув хизматлари қулаган бинонинг остида ўткинчилар ёки қурувчиларнинг бор-йўқлигини текширмоқда. Беш қаватли бинонинг назоратсиз қулаши сабаби ўрганилмоқда. Фото: EPA Фото: EPA Фото: EPAМавзуга доир:Исроилдаги синагогада трибуна қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ одам жабрланди (видео) Мехикода метро кўприги поезд билан бирга қулаб тушди, 13 киши ҳалок бўлиб, 70 киши жабрланди (видео) Галапагосдаги машҳур Дарвин аркаси қоятоши қулаб тушди

Manba: Daryo