Қизилқумда палеолит ва неолит даврига оид янги маконлар топилди

Ўз 19
Қизилқум чўлининг жанубий-шарқида жойлашган Оёқоғитма ботиғи атрофида олиб борилаётган тадқиқотлар давомида неолит даврига оид янги неолит макони топилди, деб хабар беради «Yuz.uz» нашри. Фото: «Yuz.uz»Янги неолит макони Самарқанд археология институти ва Самарқанд давлат университети мутахассисларидан таркиб топган гуруҳнинг Қизилқум чўлини жануби-шарқида жойлашган Оёқоғитма ботиғи атрофида олиб бораётган тадқиқотлар давомида топилган.Оёқоғитма-2 номи билан аталган ушбу маконда 370 та тош буюмлар, микрофауна, охра ва гулхан қолдиқлари аниқланган. Фото: «Yuz.uz»Шу билан бирга, Қорасигир ботиғи яқинида палеолит даврига оид бир қатор (7 та пункт) янги тошга ишлов бериш устахоналари топилган. Ушбу устахоналардан кул ранг ва жигаррангли кремнийлардан ҳамда сланеслардан ишланган кўплаб ишлов берилган тош буюмлар аниқланиб, техник-типологик жиҳатдан ўрта палеолит даврига оид экани тахмин қилинган.Аввалроқ Ичанқалъада қадимий қудуқ топилгани ва унинг ёши 150 да эканлиги тахмин қилинаётгани, Қўқондаги Жоме мажмуасида қадимий тангалар топилгани, шунингдек, «Дастурхончи» мадрасасини таъмирлаш ишлари вақтида ҳам қадимги топилмалар — кўзалар топилгани тўғрисида хабар берилган эди.Мавзуга доир:Янгийўлдаги хонадондан қадимий буюмлар ва одам суяклари топилди. Уларнинг ёши 2000 йилдан ортиқ деб баҳоланмоқда Ангрендаги уй ҳовлисидан қадимий қабр ва сопол буюмлар топилди

Manba: Daryo