«Фазилат хоним ва қизлари» юлдузи – Алп Навруз қаллиғи билан муносабатларига нуқта қўйди

Ўз 23
Туркиянинг машҳур актёрларидан бири ҳисобланган Алп Навруз қайлиғи – «Туркия гўзали» Эбру Шам билан муносабатларига якун ясади. Аслан нашрининг маълум қилишича, жуфтлик ярим йил давомида учрашиб юрган, деб ёзади «Rus.Turkey.com». Фото: Turk CinemaҚайд қилинишича Алп ва Эбру коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар сабаб кейинга сурилган тўйга тайёргарлик кўраётган бўлган. Жуфтлик айрилишларига сабабни эълон қилмасликни маъқул билган, аммо Алп ОАВга берган маълумотида ортга йўл йўқлигига ишора қилган.Ижтимоий тармоқларда бир-бирини бошқа кузатмасликка қарор қилган жуфтлик бирга тушган суратларини ҳам ўчириб ташлаган. Алп аввалроқ берган интервьюсида у ва унинг «Бир орол ҳикояси»даги ҳамкасби Айче Айшин Туран билан ўрталарида учқун пайдо бўлганини таъкидлаган.Маълумот учун, ўзбек мухлисларига «Фазилат хоним ва қизлари»даги ижроси билан яхши маълум бўлган актёр, шунингдек, «Қўлимни қўйиб юборма» ва «Маликам энди қара» сингари сериалларда ҳам суратга тушган.Мавзуга доир:«Фазилатхоним ва қизлари»даги Ҳазан ва Яғиз «Разведка» деб номланган янги сериалда суратга тушмоқда Турк сериалларидаги сохта турмуш ва муносабатлар (фото) «Фазилат хоним ва қизлари» юлдузи Афра Сарачоғлу актриса эканлигидан афсусланиши ҳақида сўзлаб берди

Manba: Daryo