Юрак хуружида биринчи ёрдам: инсон ўзига ва яқинларига ёрдам бериши учун нима қилиш керак?

Ўз 32
Юрак хуружи, инфаркт ва юрак-қон томир тизимининг бошқа касалликлари ҳали ҳам ўлимнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Шифокорлар агар бемор хуруждан кейинги биринчи соат ичида керакли ёрдамни олса, омон қолиш эҳтимоли уч баравар юқори бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Шу сабабли, юрак хуружи ва инфаркт аломатларини, шунингдек, биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини билиш ҳар қандай инсон учун муҳимдир. Эҳтимол, касаллик пайтида тўғри йўл тутиш бир инсоннинг  ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Фото: Getty ImagesЮрак хуружи белгилариШуни эсда тутиш керакки, юрак хуружининг белгилари жуда кенг тарқалган. Аммо кўплаб беморлар, айниқса, аёллар ўзига хос аломатларга эга бўлиб, уларни эътиборсиз қолдирмаслик муҳимдир. Ҳар қандай тўсатдан оғриқлар, айниқса, кўкрак қафаси, қориннинг юқори қисмидаги оғриқ кўпинча гастрит ёки ошқозон яраси касаллиги хуружи билан адаштирилади, бўйин ва ҳатто жағда жойлашган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш муҳимдир.Юрак хуружининг энг кенг тарқалган белгилари:тўсатдан заифлик ёки бош айланиши; дам олишдан кейин ҳам кетмайдиган кучли кўкрак оғриғи; қорин бўшлиғидаги ноқулайлик (ошқозонни безовталик ҳисси эгаллаши мумкин); нафас қисиши; қўрқув; оч, кул ранг, хира тери; тез, заиф ва тартибсиз юрак уриши; ҳушидан кетса. Юрак хуружида биринчи ёрдамАгар ҳушидан кетмаган бўлса:Юракка яқин кийимлар бироз енгиллаштирилади. Бемор иложи борича қулай ҳолатга келтирлади, диван ёки стулга ўтириши мумкин. Бош ва елкалар қулай жойлашганига эътибор бериш керак. Тиззалар эса букиб олинади. Шунингдек, бўйин, кўкрак ва бел атрофидаги кийимларни бўшатилади. Зудлик билан тез ёрдам чақирилади, шифокорларни кутиш давомида бемор атрофида одамларнинг тўпланишига йўл қўймаслик зарур. Ҳаяжонни кучайтирмаслик учун одамлар қанча кам бўлса, шунча яхши. Агар бемор юрак учун дори-дармонларни қабул қилса, бериш тавсия этилади. Бемор билан суҳбатлашиш, уни тинчлантириш, шифокор ҳозир келиб ёрдам беришини айтиш жуда муҳим. Юрак хуружининг аломатларидан бири бу кучли қўрқув ва ҳалокат ҳисси, беморни шу туйғу билан қолишига йўл қўймаслик керак. Шифокорни кутиш пайтида беморга 300 мг дозада «Аспирин» таблеткасини бериш мумкин. Бемор дорини ютмасдан, аста-секин чайнаши уни қон оқимига яхшироқ ва тезроқ сингиши учун фойдалидир. «Аспирин» тромбларни парчалашга ёрдам беради ва юрак хуружи пайтида мушакларнинг шикастланишини камайтиради. Беморнинг аҳволини доимий равишда кузатиб бориш, унинг томир уришини, нафас олишига эътибор бериш – буларнинг барчаси бемор ва шифокорга ёрдам беради. Агар бемор беҳуш бўлса:Нафас олиш йўллари, кўкрак қафасидаги, бўйин ва белдаги кийимларни бўшатиш лозим. Нафас олишини текшириш ва агар керак бўлса, сунъий нафас беришга тайёр бўлиш керак. Тез ёрдам чақиришни унутмаслик зарур. Бемор атрофида бегона одамлар тўпланмаслигига ҳаракат қилиш, унинг пулси ва нафас олишини назорат қилиш жуда ҳам муҳим. Мавзуга доир:Текширинг: Ушбу инфекциялар билан оғриган бўлсангиз, юрагингиз алоҳида парваришни талаб этади Инсульт, қандли диабет ва гипотиреоз: юздаги ўзгаришларга қараб аниқлаш мумкин бўлган касалликлар Қон томирларда тромблар пайдо бўлганидан дарак берувчи 7 белги Инсульт ва инфарктсиз ҳаёт. Касалликка чалинмаслик учун ҳозирдан амал қилиш керак бўлган 7 одат

Manba: Daryo