Ўртоқлик ўйинлари. Франция терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Жирудан дубль

Ўз 19
Халқаро майдонда бир қатор ўртоқлик учрашувлари 8 июнь, сешанба куни бўлиб ўтди. Фото: TwitterФранция терма жамоаси Болгарияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Антуан Гризманн французларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим якунланиши арафасида Оливье Жиру иккита гол урган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.Франция — Болгария учрашувидаги голлар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.Испания терма жамоасининг айрим вакиллари карантинга олингани боис Литвага қарши баҳсда «қизил фурия»нинг ёшлар жамоаси майдонга тушди. Унда жамоа 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.Чехия терма жамоаси Албания устидан ишончли ғалабага эришган бўлса, Польша Исландия билан жанговар дуранг қайд этди..Ўртоқлик ўйинлари8 июнь, сешанбаФранция — Болгария 3:0Голлар: 1:0 – 29 Гризманн, 2:0 – 83 Жиру, 3:0 – 90 Жиру.Франция: Льорис, Павар, Люка Эрнандес (Дин, 46), Кимпембе, Варан, Толиссо (Сиссоко, 84), Канте (Лемар, 65), Погба, Мбаппе (Бен-Йеддер, 84), Бензема (Жиру, 41), Гризманн (Дембеле, 66).Болгария: Наумов, Турицов (Карагарен, 71), Божиков, Христов, Антов, Янков (Христов, 71), Чочев (Витанов, 52), Илиев, Краев (Светанов, 58), Десподов (Илиев, 58), Илиев (Минчев, 58).Чехия — Албания 3:1Голлар: 1:0 – 18 Шик, 1:1 – 42 Цикалеши, 2:1 – 68 Масопуст, 3:1 – 89 Челюстка.Испания U-21 — Литва 4:0Голлар: 1:0 – 3 Гилямон, 2:0 – 24 Браим Диас, 3:0 – 53 Миранда, 4:0 – 72 Пуадо.Польша — Исландия 2:2Голлар: 0:1 – 24 Гудмундссон, 1:1 – 34 Зелиньски, 1:2 – 47 Бьярнасон, 2:2 – 88 Швидерски.Сенегал — Кабо-Верде 2:0Голлар: 1:0 – 55 Гуйе, 2:0 – 86, пенальти Мане.Камерун — Нигерия 0:0Венгрия — Ирландия 0:0Марокаш — Гана 1:0Гол: 1:0 – 69 ал-Ямик.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo