Овқат тайёрлашни умуман билмайдиган машҳур аёллар (фото)

Ўз 34
Юлдузлар овқат тайёрлашни билиши керакми? Бир томондан, улар ҳар доим ёрдамчиларни ёллашлари мумкин, иккинчидан, бу кўникма, масалан, карантин шароитида асқатиши мумкин. Бироқ барча машҳурлар ҳам ошпазлик истеъдоди билан мақтана олмайди.Женнифер Лоуренс Фото: CosmopolitanАктриса интервьюларининг бирида «Кўпгина нарсалар қўлимдан келмайди: мазали овқат тайёрлашни, уй тозалаш ва тикишни билмайман», — деб тан олган.Тайра Бенкс Фото: CosmopolitanМодель фарзандли бўлишдан олдин овқат пиширишни билмаган: у одатда ресторанларда овқатланган ёки уйда тайёр овқатга буюртма берган. Аммо у она бўлганида, ошпазлик курсига боришга қарор қилган.София Вергара Фото: Cosmopolitan«Америкача оила» сериали юлдузи ABC каналига берган интервьюсида шундай деган: «Мен овқат пиширишни билмаганман ва билмайман ҳам. Музлатгичимда ҳар доим тайёр арепас («начунка»ли колумбия нони) бўлади. Оч қолсам, улардан бирини оламан-да, еб кетавераман».Пенелопа Круз Фото: CosmopolitanАктриса фильмларида унинг ошпазлик маҳорати ҳақиқатга қараганда анча яхши намойиш этилганини тан олади. Бунинг учун у курсларга ҳам борган. Аммо у ерда, асосан, сабзавотларни тез ва чиройли қилиб кесишни ўрганган.Эва Мендес Фото: CosmopolitanЭва ҳам овқат қилишни билмаслигини ва ҳафтада 3-4 марта тайёр овқатга буюртма беришни тан олади: «Мен ўрганишни истардим, чунки бу фойдали маҳорат... Биз тез-тез ресторанларга борамиз... Кечки базмларда дўстларим овқат пиширади, менга эса у ернинг атмосфераси ёқади».Бейонсе Фото: CosmopolitanХонанданинг айтишича, овқат тайёрлашга умуман уқуви йўқ. Унинг Нью-Йорк Times’га берган интервьюсида «Мен овқат пиширишни умуман билмайман, лекин таомни татиб кўришга устаман», — деган. Онаси Тина Ноулз ҳам овқат тайёрлаш қизи билмайдиган ягона нарса эканини таъкидлайди.Кира Найтли Фото: CosmopolitanАктриса ўзини ошхонадаги фалокат деб атайди: «Мен дунёдаги энг яхши ошпаз эмасман. Мен уруниб кўрганман, лекин бундан ҳеч нарса чиқмаган».Приянка Чопра Фото: CosmopolitanҲиндистонлик актриса, мусиқачи Ник Жонаснинг рафиқаси сохта камтарликсиз шундай дейди: «Мен овқат пиширолмайман. Аммо ейишим мумкин»Полина Гагарина Фото: CosmopolitanМашҳур хонанда ошхона билан иши йўқлигини тан олади. Шу билан бирга, у бутерброд ёки гўштни яхши тайёрлай олишини айтади. Аммо қийин ва узоқ вақт оладиган таомларни тайёрлашни одатда унинг эри — фотограф Дмитрий Исхаков ўз зиммасига олади.Мавзуга доир: Ошхонада ҳам ижодкорлигини намойиш эта оладиган машҳур эркаклар (фото) Ресторан бизнесини йўлга қўйган Голливуд актёрлари (фото) Кинода машҳурликка эришгунича ўзларини турли соҳаларда синаб кўрган Голливуд юлдузлари (фото) Олимлар очликни ўчириб қўядиган «тугма»ни топди Диетологлар коронавирусга чалинганлар учун энг фойдали озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди

Manba: Daryo