Ситора Фармонованинг онаси Азиз Раметов унинг қўлини сўрагани ҳамда актриса нега ҳанузгача оила қурмаётгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

Ўз 123
Актриса Ситора Фармонованинг онаси Замира Фармонова «Севимли» телеканалининг «Машҳурлар» лойиҳаси меҳмони бўлди. Кўрсатувда Замира Фармонова таниқли актёр Азиз Раметов қизининг қўлини сўрагани ҳақида сўзлаб берди.«Азиз Раметов бир неча марта қизимга уйланиш нияти борлигини айтган. Онажон, хўп денг, қизингизга уйланаман, совчи юбораман, у билан неча йилдан бери бир-биримизни таниймиз, характеримизни биламиз, деган. Лекин тақдир экан. Аллоҳим буларнинг юлдузларини бир-бирига ўхшатмади. Азиз Раметов жуда яхши бола, унинг онасини танийман, жуда яхши инсон», — дейди Замира Фармонова.Шунингдек, актрисанинг онаси қизининг нима сабабдан ҳанузгача турмушга чиқмаётгани ҳақида ҳам гапирди.«Ситора қизим мен ишимни биринчи ўринга қўяман, карьера қиламан, деб меҳнат қилиб юрди. Ситорага совчи қўйган йигитлар битта шарт қўйди: ‘Санъатингизни ташлайсиз’, деган. Қизим шунча йил меҳнат қилдим, турмушга чиқаман деб, санъатни ташламайман, деб кўнмаган», — дейди Замира Фармонова.Мавзуга доир: Актриса Ситора Фармонова уятсиз сериалда суратга тушиши учун унга 700 минг доллар таклиф қилишгани ҳақида гапирди

Manba: Daryo