ЖЧ—2022 йўлида. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапурни йирик ҳисобда мағлуб этди, Машариповдан дубль

Ўз 22
Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати—2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 июнь, душанба куни Сингапур билан баҳс юритди. Фото: ЎФА / «Дарё»Учрашув тезкор гол билан бошланди. 6-дақиқада Жалолиддин Машарипов Икром Алибоевнинг заргарона узатмасини чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди. 35-дақиқага келиб, Машарипов жарима майдончасида ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвозабонни доғда қолдирди. Бу у учун ўйиндаги иккинчи гол бўлди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Элдор Шомуродов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.Иккинчи бўлимда эса ўзбекистонлик футболчилар Сингапур дарвозасини икки бор ишғол этди. Одил Аҳмедов 50-дақиқада ўнг қанотдан уюштирилган қарши ҳужумни муваффақиятли якунлаган бўлса, ўйин якуни арафасида Сингапур ҳимоячиси ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтказилаётган марказлашган мусобақани ғалаба билан бошлаб, очколари сонини 12 тага етди. Жамоа 2-ўринда бормоқда. Фото: «Дарё» / Ҳусан СобитовЎзбекистон — Сингапур ўйинида урилган ўйинни кўриш мумкин — видео.Вадим Абрамов шогирдлари кейинги ўйинини 11 июнь куни Яманга қарши ўтказади.ЖЧ—2022 саралаши7 июнь, душанбаЎзбекистон — Сингапур 5:0Голлар: 1:0 — 6 Машарипов, 2:0 — 35 Машарипов, 3:0 — 45+2 Шомуродов, 4:0 — 50 Аҳмедов, 5:0 — 89 Фанди.Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Ҳусниддин Алиқулов (Ҳожиакбар Алижонов, 45), Умарбек Эшмуродов, Исломжон Қобилов, Олег Зотеев, Отабек Шукуров (Одилжон Ҳамробеков, 55), Одил Аҳмедов, Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов (Фаррух Икромов, 55), Достонбек Ҳамдамов (Ҳожимуҳаммад Эркинов, 46, Темурхўжа Абдухолиқов, 60), Элдор Шомуродов.Сингапур: Изван Маҳбуд, Мадху Мохана (Зулқарнайн Сузлиман, 67), Байхакки Ҳайзан, Шакир Хамза, Назрул Назари (Шавал Ануар, 46), Шаҳдан Сулаиман, Зулфахми Арифин, Ҳафиз Сужад (Ирфан Фанди, 30), Ҳаззуван Ҳалим, Фарис Рамли, Ясир Ханапи.Огоҳлантиришлар: Байхакки Ҳайзан (10), Отабек Шукуров (12), Зулфахми Арифин (33), Одилжон Ҳамробеков (59).

Manba: Daryo