Фаолиятини мусиқий гуруҳларда ижод қилишдан бошлаб, яккахон хонанда сифатида муваффақият қозонган машҳурлар (фото)

Ўз 19
Айрим хонандалар илк ижодий фаолиятини мусиқий гуруҳларда чиқишдан бошлайди. Кейинчалик катта-катта концерт залларини бир ўзи мухлислар билан тўлдиришга ҳам эришади. Қуйида улар билан батафсил танишиш мумкин.Майкл Жексон – «Жексон 5»Дастлаб ака-ука Жексонлар 1964 йилда «Жексон 5» квинтетига бирлашган. Унинг таркибига Жеки, Тито, Жермейн, Марлон ва Майкл кирган эди. Йигитлар ўзларининг тароналари билан чартларни портлатди ва оқ танлилардан бошқа мусиқачилар ҳам ҳақиқий дурдоналарни ярата олишларини исботлади. Фото: CosmopolitanЎша пайтда ҳам томошабинлар кўп жиҳатдан ёш Майклга устунлик берган. Унинг ғайриоддий рақс услуби ва вокал қобилияти акаларидан алоҳида ажратиб турар эди. Сўнгра Майкл 1972 йилда «Got To Be There» ва «Ben» номли иккита яккахон альбомини чиқарган ҳолда ўз ижодини давом эттира бошлаган. Майклни олдинда жаҳон шуҳрати ва поп мусиқаси қироли унвони кутиб турарди. Гуруҳнинг бошқа аъзолари эса ҳанузгача турли даражадаги муваффақиятлар билан чиқади ва ҳатто Қўшма Штатлардаги гастролларда қатнашади.Жастин Тимберлейк – “N Sync”Жастин ёшлигиданоқ «Микки Маус Клуби» болалар телешоусининг иштирокчиси бўлиб, болалигидан мусиқачи бўлишни хоҳларди. Кўрсатувда Жастин қўшиқчи Жошуа Скотт Чавес билан учрашган ва 1995 йилда янги болалар гуруҳи учун кастингга борган. Жамоа таркибига Жастин ва Жошуадан ташқари, Ленс Басс, Крис Киркпатрик ва Жон Фатон киритилди ва квинтет номини 14 ёшли Жастиннинг онаси таклиф қилган. Фото: CosmopolitanДастлаб йигитлар унчалик яхши ижод қилмагандек эди, аммо тўрт йилдан сўнг улар Backstreet Boys продюсери Лу Перлманга мурожаат қилди ва узоқ кутилган шуҳратга сазовор бўлишди. Пик “N Sync” 2000 йилларнинг бошларида пайдо бўлган. Сўнгра «No Strings Attached» ва «Celebrity» альбомлари чиққач болалар American Music Awards, MTV Video Music Awards, People Choice Awards мукофотларига сазовор бўлди. Тимберлейк эса барчанинг диққат марказида эди.2002 йилда Тимберлейк ўзининг гуруҳини тарк этиб, биринчи яккахон альбомини ёзишни бошлади, гуруҳнинг қолган аъзолари тезда унутилиб кетди. Жастин бир зумда биринчи даражадаги юлдузга айланиб, «Грэмми» мукофотига сазовор бўлди. Мусиқадан ташқари, Жастин кулгили костюмлар кийиб олган ва бошқа юлдузларга пародия қилган ва 15 дан ортиқ фильмларда роль ўйнаган.Стинг – «The Police»Фаолиятининг бошида британиялик Гордон Сумнер гуруҳдан гуруҳга ўтиб ижод қилган. Ўша даврда мусиқачи ўзининг инжиқ феъл-атвори ва чизиқли свитерларга бўлган муҳаббати учун Стинг лақабини олган. Концертларнинг бирида мусиқачи «The Police» гуруҳи барабанчиси Стюарт Копеланд билан кўришади. Фото: CosmopolitanБуюк Британия, Австралия, Европа ва АҚШдаги тингловчилари «Outlandos d’Amour» дебют альбомини севиб қолгандан кейин йигитлар машҳурликка эриша бошлади. Улар биргаликда яна тўртта муваффақиятли альбом чиқарди. 1983 йилда Стинг ўз қарорини мухлислари ва ҳамкасбларига эълон қилди. Бироқ кетаётганда мусиқачи алоқаларни узиб юбормади, у ўзининг собиқ шериклари билан бир неча бор қўшиқлар ижро этган. 2004 йилда йигитлар Генри Падованининг яккахон альбомини ёзиш учун бирлашган ва 2007 йилда квартет дунё бўйлаб саёҳат уюштирган.Сергей Лазарев – «Смаш!!»Лазаревнинг мусиқий карьераси болалигида кўплаб ансамбллар билан бошланган. Шундай вақтда у «Смаш!!» гуруҳидаги келажакдаги ҳамкасби Влад Топалов билан учрашган. Биргаликда ижод қилиш ғояси 2001 йилда пайдо бўлди. Кейинчалик, олти ой давомида МТV чартларининг юқори қисмида ўрин олган клип суратга олинди ва Freeway дебют термаси бир зумда машҳурликка эришди. Фото: CosmopolitanКейинчалик Топаловнинг отаси гуруҳни бошқаришни ўз қўлига олган. Айнан ўшанда жамоада келишмовчиликлар бошланган. 2004 йилда Сергей гуруҳни тарк этган, аммо матбуотда узоқ вақт давомида ўзаро танбеҳлар ҳаддан ташқари ошириб юборилган.Аммо қийинчиликларга қарамай, яккахон фаолияти давомида Лазарев ўз мустақиллигини исботлашга муваффақ бўлди. Унинг барча альбомлари дунёга таниқли продюсерлар ёрдамида ёзиб олинган ва хонанданинг ўзи ҳам жавонларни янги мусиқий мукофотлар билан безашни давом эттирмоқда.Дан Балан – «O-Zone»Дан ўсмирлик давридаёқ ўз гуруҳини тузишни бошлаган. 1999 йилда дўсти Пётр Желиховский билан биргаликда продюсер ва лирик муаллиф сифатида ҳам «O-Zone» болалар гуруҳини яратган. «Dar, unde eshti» дебют альбоми ўз ватани Молдовада машҳурликка эришган, аммо гуруҳ доимий саёҳат ва чиқишларга тайёр бўлмаган. Шундай қилиб Пётрнинг ўрнига бирданига иккита мусиқачи келади – Раду Сирбу ва Арсений Тодираш. Фото: CosmopolitanАммо эришилган муваффақиятга қарамай, 2005 йилда бирдан иккита иштирокчи - Арсений ва Дан якка ижод қилишга қарор қилади. Дастлаб ҳамма 2006 йилда яккахон альбомини чиқарган ва «Eвровидение»да иштирок этган Арсенининг исмини эшитади. Аммо Балан тез орада ҳамкасбларини йўлда қолдиради. Унинг якка ижоддаги шуҳрати “Chica Bomb” таронаси билан бирга келди. Беш тилда сўзлашадиган Балан дунёга инглиз, рус ва испан тилларидаги тароналари билан машҳур бўлди.Мавзуга доир: Жаҳон шоу-бизнес оламидаги энг қиммат 10 та мусиқий клип (видео) Афсонавий Modern Talking гуруҳи хонандалари ҳозир қандай кўринишда? (фото) Афсонанинг ўлими. «Битлз» юлдузи Жон Леннон қандай ўлдирилган эди?

Manba: Daryo